Жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари Нукусда Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданияти саммити ўтказилди. Ушбу кенг кўламли тадбирда таниқли экспертлар, олимлар, маданият ва экология ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити тўғрисида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бу Ўзбекистон ва, айниқса, Қорақалпоғистон учун катта аҳамиятга эга воқеа эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон 2023 йил 22 − 24 март кунлари Нью Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида Орол маданияти саммити лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини илгари сурганди. Cаммитнинг асосий мақсади Оролбўйи ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш ва оқилона ечимларни тақдим этиш учун глобал платформа яратишдан иборат.

Албатта, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон, хусусан Оролбўйи минтақасига ҳар доим катта эътибор қаратиб келмоқда. Шунингдек, мазкур муаммога бутун дунёни эътиборини жалб қилиб, халқаро ареналарда мазкур масалани кўтармоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти,  Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан бир қатор ташаббус ва таклифларни билдирган эди. Жумладан, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этганди.

Дарҳақиқат, Орол денгизининг қуриши бир неча йиллардан буён минтақадаги энг жиддий экологик фалокатлардан бири бўлиб келаётган эди. Президентимизнинг мазкур таклифи бутун дунё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиши, Орол муаммоси нафақат минтақавий балки глобал масштабга кўтарилганлигини кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йилда Қорақалпоғистонга қилган сафарида Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларда 8,4 триллион сўмни ўз ичига олган Дастур ишлаб чиқилди. Албатта, бундан сўнг Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга оид бир неча қарор ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, катта ўзгаришлар қилинмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур саммит Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга бағишланган янги ташаббус ҳисобланади. Унда бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага эътиборни жалб этиш лозимлиги алоҳида қайд қилинди.

Албатта, Орол маданияти саммитининг мамлакатимиз тараққиётидаги аҳамиятини тарғиб қилиш, унда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ қилишда сиёсий партиялар, хусусан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ҳамда депутатлари фаоллик кўрсатиши керак. 

Тажибай Романов,

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси,

Жўқорғи Кенгесидаги ЎзМТДП фракцияси раҳбари.

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйи дунё эътиборида