Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра, Оролбўйи минтақасида қулай табиий муҳит яратиш, ҳудуднинг ноёб маданияти ва тарихий меросини асраб-авайлаш ҳамда кенг оммалаштириш, ушбу йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари, инновацион лойиҳалар ва ижодий ташаббусларни амалга ошириш учун халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни янада кенгайтириш мақсадида жорий йилдан бошлаб ҳар ўн саккиз ойда – баҳор ёки куз фаслларида Орол маданият саммитини ўтказиш белгиланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур ташаббус Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2023 йил 22-24 март кунлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган сув ресурсларига бағишланган конференциясида мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ва иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланганди.  

– Мазкур лойиҳа Оролбўйида ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда оқилона ечимларни тақдим этиш учун ўзига хос глобал платформа бўлади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Бекмирза Эшмирзаев. – Бу орқали Оролбўйи муаммоларини ҳал этишда фанлараро ёндашувни ривожлантириш, барқарор ечимлар ва стратегиялар яратишга қаратилган таълим дастури асосида Орол мактабини ташкил этиш, етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда Оролбўйи минтақасида сув ва тупроқ тадқиқотлари олиб бориш кўзда тутилган. Шунингдек, Оролбўйи ҳудудининг тупроқ ва иқлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги экинларини ўрганишга ихтисослашган лаборатория платформасини яратиш ҳамда уни мазкур йўналишда амалга ошириладиган илмий тадқиқотларнинг ўқув-амалиёт майдонига айлантириш, минтақада асрлар давомида шаклланган ноёб маданият ва анъаналарни сақлаш, ҳимоя қилиш ва кенг оммалаштириш, халқаро миқёсда доимий мулоқотлар, семинарлар ташкил этиш белгиланган. Умуман, Орол маданиятини тарғиб этиш билан дунё аҳлининг нигоҳи мазкур ҳудудга, бу ердаги экологик муаммоларга қаратилади.

Биринчи Орол маданият саммити 4-5 апрель кунлари Самарқандда юқори савияда ўтказилган иқлим форумига уйғун ҳолда  Самарқанд ва Нукус шаҳарларида  ташкил этилди.

Жумладан, Самарқанддаги Орол маданият саммити экспозициясида Орол экотизимини тиклаш, ҳудуднинг маданий меросини асраб-авайлаш ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган ноёб ташаббуслар намойиш этилди. Бу ерда визуал, сенсор ва интерфаол воситалар орқали Оролбўйининг табиий ва маданий бойлиги билан танишиш имконияти яратилди.  

Кўргазмадан меъморчилик ва ландшафт фотографиясига ихтисослашган машҳур фотосуратчи Иван Бааннинг асарлари, Қорақалпоғистон учун хос ўсимлик ҳисобланган қамишдан яратилган флористик композиция, шунингдек, Оролбўйининг анъанавий маҳсулотлари – саксовул уруғи, чиғаноқлар, табиий туз, қуритилган исириқ, нақшли намат ва бошқа кўплаб экспонатлар ўрин олди.  

[gallery-22683]

Иқлим форуми қатнашчилари, хусусун, Марказий Осиё давлатлари ва Европа иттифоқи раҳбарлари ҳам мазкур кўргазмани кўздан кечирди. Икки кун давомида халқаро ва маҳаллий экспертлар, эколог олимлар, соҳа мутахассислари ҳар бир экспонат бўйича қимматли маълумотларга эга бўлиш билан бирга Орол ва ушбу минтақанинг ўтмиши, бугунги куни билан ҳам яқиндан танишди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол маданияти саммити минтақа ҳақидаги тасаввурларни бойитди