Муносабат

Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд халқаро иқлим форумидаги нутқи кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Жумладан, унда Амударё ва Сирдарёда сув оқими камайиши натижасида 2040 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келиши ва аллақачон инсониятнинг энг йирик фожиаларидан бири – Орол денгизи қуриши оқибатларини бошдан кечираётганини келтириб ўтди. 

Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида ушбу муаммоларга ечим топиш мақсадида сув ресурсларини тежаш бўйича ирригация тизимлари бетонлаштирилмоқда. Сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқариш бўйича саноат базаси яратилиб, суғориладиган ерларнинг деярли ярмида ана шундай технологиялар жорий этилди. Бундай чора-тадбирлар натижасида ўтган йили 8 миллиард метр куб сув тежалишига эришилди.

Мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” дастури доирасида ҳар йили 200 миллион туп ниҳол экилмоқда. Ўтган уч йилда 698 та боғ ва 316 та жамоат парки ташкил этилди. Орол денгизининг қуриган тубида қарийб икки миллион гектарли бутазор барпо этилди. Бундан кейин ҳам ижобий ишлар давом эттирилади.

Президентимиз Марказий Осиёда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бу соҳада минтақавий дастурни ишга туширишга чақириши, ушбу муаммони жаҳон миқёсида ҳамкорликда ечими бор эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Орол маданият саммити – Орол денгизи минтақасидаги экология, маданият ва барқарор ривожланиш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида санъат, фан ва жамоат ҳаракатлари вакилларини бирлаштирувчи анжуман ҳисобланади. Саммит турли мамлакатлардан келган мутахассислар ва ижодкорларни бир жойга тўплаб, уларга ғоя алмашиш, ҳамкорлик стратегияларини ишлаб чиқиш ва инновацион лойиҳаларни тақдим этиш имкониятини яратади.

Орол маданияти саммити Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган янги лойиҳадир. Шунингдек, саммит Орол денгизи экотизимини асраб-авайлаш, шунингдек, маҳаллий маданиятни халқаро майдонда оммалаштириш бўйича янги стратегияларни шакллантиришга хизмат қилади.

Экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича Оролбўйи минтақаси ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш, оқилона ечимларни тақдим этиш учун глобал платформа яратиш ва ушбу муаммоларни ҳал этишда фанлараро ёндашувларни ривожлантириш кўзда тутилганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, иқлим шароитимизга мос қишлоқ хўжалиги экинларини ўрганишга ихтисослашган лаборатория платформаси яратилиб, уни ушбу йўналишда амалга оширадиган илмий тадқиқотларнинг ўқув-амалий майдонига айлантириш режалаштирилганлигини қайд этиш жоиз.

Орол маданияти саммити минтақанинг экологик ва маданий муаммоларига эътиборни жалб қилишда аҳамиятли бўлиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади, ижодкорларни ечимлар топишга илҳомлантиради. Энг муҳими, Орол денгизини ва маҳаллий жамоаларнинг маданий меросини асраб-авайлашдан манфаатдор бўлган одамларни бирлаштиради. 

Халилла Ешимбетов,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол маданияти саммити – инновацион лойиҳаларни тақдим этиш имкониятини яратади