Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида “Орол болалар нигоҳида” номли болалар расмлари танлови асосида кўргазма ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика “Баркамол авлод” болалар мактаби, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган танлов доирасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб 400 нафарга яқин ўқувчиларнинг 600 га яқин ижодий ишлари жамланиб, кўргазмага учун саралаб олинди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ёш авлоднинг Оролбўйи ҳудудидаги экологик масалаларга бўлган муносабатини ижодий ишлари орқали намоён этиб, уларда атроф-муҳитга бўлган маданиятни шакллантириш, бутун дунё жамоатчилиги эътиборини Орол муаммоларига қаратишдан иборат.

[gallery-24153]

Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг иқтидорини қўллаб-қувватлаш, мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштириш, болаларда экологик онг ва эстетик дидни шакллантириш, уларни жамиятдаги долзарб масалаларга бефарқ бўлмаган, фаол ва ижодкор шахслар сифатида тарбиялашдан иборат.

Ушбу танлов орқали болалар Оролбўйи экологик муаммоларига ўз ижодий нигоҳи орқали ёндашди. Унда шаҳар ва туман “Баркамол авлод” болалар мактабларидан 7-16 ёшгача бўлган жами 400 нафарга яқин тўгарак аъзоси иштирок этди. Мазкур танловда 7-10 ёшлар тоифаси бўйича Ж.Изентаев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Фазилбек Халилаев, 11-13 ёш тоифаси бўйича ушбу ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Шарьяр Торениязов, 14-16 ёшлар тоифаси бўйича Тахтакўпир туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгарак аъзоси Руслан Балтамуратовлар биринчи ўринни қўлга киритди. 

Шунингдек, Мўйноқ тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоси Мунира Умрзоқова “Қадриятлар учоғи Орол” номинацияси, Мўйноқ тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоси Барчиной Мунажатдинова “Менинг орзуйимдаги Орол” номинацияси, Қорақалпоғистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзоси Сарбиназ Узоқбаева эса “Орол эртаги” номинациялари бўйича ғолиб бўлди.

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, энг яхши асарлар Тошкент шаҳрида ўтказиладиган кўргазмада намойиш этилади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол болалар нигоҳида