Ўрмонларни тиклаш ва кўкаламзорлаштириш фақатгина кўчат экиш билан эмас, балки табиий муҳитни, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашиш билан амалга оширилади.

Ўзбекистонда фисташкали пайвандтаглар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар халқаро ҳамкорликларга асосланган ва тажрибалар ўз самарасини бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, “Яшил лойиҳа” лойиҳалаш институти давлат муассасаси, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида халқаро семинар ташкил этилди.

“Кўчатхоналарда контейнерда кўчатлар етиштириш” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон шароитида замонавий, илмий ёндашувга асосланган кўчат етиштириш тизимини жорий этиш каби масалаларда юртимиз ва Корея олимларининг ёндашувлари ва фикрлари ўрганилди. 

– Кўчат экишнинг муваффақиятли бўлиши уларнинг қандай тайёрлангани ва илдиз тизими қай даражада ривожланганига боғлиқ. Шунинг учун контейнерда етиштирилган, илдиз тизими мустаҳкам ва ривожланган кўчатларни етиштириш бўйича тавсиялар муҳим, – дейди Корея ўсимликларни контейнерда етиштириш ассоциацияси раиси, Конкук университетининг ўрмон ландшафт дизайни факультети фахрий профессори Ким Чон Чжин. – Пайвандтаг ишлари самарали бўлиши учун майдонни баҳолаш (тупроқ, иқлим, мавжуд ўсимликлар), экиладиган дарахт турини тўғри танлаш, тупроқни тайёрлаш ва унда керакли моддаларни қўллаш, экиш режасини ишлаб чиқиш, сув таъминоти, ёш кўчатларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш ҳамда парвариш жадвали ва доимий мониторингни ташкил этиш зарур.

Дарҳақиқат, дарахтнинг илдиз тизими қанчалик яхши ривожланган бўлса, кўчатнинг экилган жойда омон қолиши ва ўсиши шунчалик муваффақиятли бўлади. Бунинг учун кўчат етиштирувчилар ниҳолларнинг илдиз тизимини ривожлантириш учун турли усуллардан фойдаланишади.

Маълумотларга кўра, контейнер кўчатлар бу борада устунликка эга – уларнинг илдизлари аниқ шаклланган, соғлом ва тез мослашувчан бўлади. Бунда илдиз массаси оғирлик ва ҳажм бўйича ўлчанади. Бу кўчатлар яхши ўсиш ва омон қолиш даражасини белгилайди.

Тадбирда олимлар Ўзбекистон шароитида пистали пайвандтагларни амалга ошириш учун замонавий, илмий ёндашувга асосланган кўчат етиштириш тизимини жорий этиш заруратини ҳам муҳокама қилишди. Контейнерда етиштирилган, илдиз тизими мустаҳкам кўчатлар ёндашувга кўра асосий элемент ҳисобланади. Шу маънода нафақат пайвандтаглар сони, балки уларнинг самарадорлиги ва барқарорлиги ҳам кўчат сифатига боғлиқ.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрмонларни қайта тиклашда маҳаллий дарахт турларининг афзалликлари ва иқлимга мослашуви ўрганилмоқда