Қарор ва шарҳ

Бу чинор шундай баҳайбатки, танасига уч одамнинг қучоғи зўрға етади. Тагида ўтирсанг – роҳат. Ерга тангадек офтоб тушмайди. Енгилроқ ёмғир ёғса бир дона томчини ҳам ўтказмайди. 

Унинг соясида дам олар экансиз, ҳар томонга қулоч ёзган бақувват шохлар эътиборингизни тортади. Дарахтнинг шохлари орасида эса яна бир ҳаёт қайнайди. Минглаб қушлар чуғурлайди. Уларнинг қанчаси унга қўниб, кетувчилар. Яна қанчаси шу ерни ошён тутган, ин қурган. 

Чинорга тирмашма, инларга қўлингни тиқма, дейди болаларга ёши катталар. Ичида илон бўлиши мумкинлигини айтади. Илон йўқ, баланддан йиқилмасин ёки шохни синдирмасин, деб ёлғон гапирасиз деганча итоат қилади маҳмадона болакай.

Бу чинор қишлоқнинг адоғида, катта ариқ ёқасида томир отган. Ҳудуд аҳли ундан бош бекат вазифасида фойдаланади. Боболар унинг ёшини икки асрга тенг дейди. Қарови яхши бўлса яна шунча яшашини айтади.

Бундай чинорлар, мевали боғ ва ўрмонлар олис-олис қишлоқларимизда жуда кўп. Улар бизнинг табиат, дарахтлар билан қанчалик уйғунлигимизни англатади. 

Халқимиз азалдан табиатга эҳтиром билан ёндашган, уни асраб-авайлаш, оқилона фойдаланиш борасида юксак маданият намоён этган. Айниқса, боғ яратиш, дарахт экиш ва ўрмонларни ҳимоя қилишга доир анъаналар минг-минг йиллар давомида шаклланган. Бу қадрият авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майда “Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат республикада ўрмон фонди ресурсларидан самарали фойдаланиш, ўрмон билан қопланган ҳудудларни кенгайтириш ва ўрмон плантацияларини барпо этишни янада жадаллаштиришда навбатдаги муҳим қадам бўлди. Қарор халқимизнинг кўп йиллик қадриятларига мослиги билан янада аҳамиятли.

Ўрмонлар ва дарахтзорлар табиий муҳитни асраб-авайлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз буни жуда яхши англайди. Шунинг учун бу ҳужжатнинг ижроси самарали бўлади, деб айта оламиз. Фикримизни “Яшил макон” дастури доирасида ҳар йили миллионлаб туп дарахт экилаётгани мисолида ҳам асослашимиз мумкин. 

Кейинги уч йилда етти юзга яқин боғ ва уч юздан ортиқ жамоат парки ташкил этилди. Орол денгизининг қуриган тубида эса қарийб икки миллион гектарли бутазор барпо этилди. Бу оддий, кичкина рақамлар эмас. Ушбу рақамларга қараб дарахт экиш ишлари чин маънода умуммиллий ҳаракатга айланганини англаш мумкин. Хайрли ишлар давом эттирилиб, жорий йил кўчатчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликлари сони янада кўпайди. Уларда “илм – лойиҳа – амалиёт” тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, уруғчилик лабораториялари, интенсив тажриба участкалари йўлга қўйилмоқда.

– Умуман, ҳужжат билан 2030 йилгача бир ярим миллион гектарда ўрмонлар барпо этиш, уларни қайта тиклаш ҳамда уч минг саккиз юз гектар ўрмон фонди ерларида доривор ва озиқ-овқатбоп ҳамда зиравор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш назарда тутилмоқда, – дейди Ўрмон хўжалиги агентлиги бош мутахассиси Зафар Эшонқулов. – Яна 2030 йилгача 9,2 минг тонна дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш ҳамда 919 миллион дона ниҳол ва кўчатларни етиштириш белгиланди. Бундан ташқари, беш йил ичида маълум гектар гектар ўрмон фонди ерларини ўзлаштириш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш мақсад қилинган. Яна бир муҳим жиҳати, яқин истиқболда тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги 500 гектарда “терраса” усулида дарахт ҳамда бута кўчатлари экилади. 

Қарорга кўра, ўрмон хўжалиги соҳасини тўлиқ рақамлаштириш, “ақлли” ўрмон хўжалиги технологияларини жорий этиш мақсадида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонаси негизида “Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ташкил этилиши белгиланди.

Ҳар қандай давлатнинг барқарор тараққиёти табиий ресурсларни оқилона бошқариш, айниқса, ўрмонлар каби бебаҳо манбалардан самарали фойдаланишга боғлиқ. Мамлакатда ўрмонларни кенгайтириш ва ўрмон хўжаликларини ривожлантириш нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки иқтисодий ўсиш ва жамият фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўрмонлар ҳавони тозалайди, тупроқ эрозиясининг олдини олади ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Хусусан, Ўзбекистон шароитида – иқлим ўзгариши ва чўлланиш жараёнлари тезлашиб бораётган бир вақтда ўрмонлар экологик барқарорликни таъминловчи асосий омиллардан биридир.

Шунингдек, ўрмонлар сув ресурсларини сақлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Улар тоғли ва тоғ ёнбош ҳудудлардаги манбаларни муҳофаза қилади, ёмғир сувларининг тупроққа сингишига ёрдам беради, сел ва сув тошқинларининг олдини олади.

Ўрмон хўжаликларини ривожлантириш мамлакат иқтисодиётига қўшимча даромад келтиради. Бу соҳада қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати билан боғлиқ янги иш ўринлари яратилади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрмонларни асраш нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки жамият фаровонлигига ҳам хизмат қилади