Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълимга оид давлат ислоҳотлари янги босқичга кўтарилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан, олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.

Мазкур концепция доирасида ёшларни олий таълимга қамров даражасини ошириш ва нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб олинди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 66 та хусусий университетлар, 30 та хорижий университетлар ҳамда 120 дан ортиқ давлат, 96 та нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.  

Шундай нодавлат олий таълим муассасаларидан бири – Ориентал университети биринчилардан бўлиб 2021 йил ташкил этилди. Университетда бугунги кунда 14 та бакалавриат йўналиши ва 5 та магистратура мутахассислиги бўйича 10 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Ҳар йили университет таъсисчилари томонидан иқтидорли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 нафар талабага университет грантлари ажратилади.  

Университет стратегик режасига кўра, 2030 йилда минтақада нуфузли университетлар рейтингига кириш мақсад қилинган. Ҳозирги пайтда эса Ориентал университети республикамиздаги нодавлат олий таълим муассасалари  ичида ТОП 10 таликдан муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Университетда замонавий таълим дастурларини жорий этиш мақсадида бугунги кунга қадар жаҳон рейтингида ўз ўрнига эга бўлган 10 та университетлар билан илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва маданий алоқалар ўрнатилган.  

Жумладан, Туркия давлатининг Нежмиттин Эрбакан, Карабук, Кафкас, Анқара университетлари, Жанубий Корея Республикасининг Сеожонг университети, Латвия Республикасининг Латвия фан ва технологиялар университети, Қозоғистон Республикасининг Мухтор Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети, Полша давлатининг ВСБ университети билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.  

Шунингдек, 2023 йилдан Жанубий Кореянинг Сеожонг университети билан имзоланган меморандум доирасида 2+2 қўшма таълим дастури ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Жорий йилда мазкур дастур бўйича талабалар қабули амалга оширилди. Шу билан бир қаторда Жанубий Корея Республикаси Дуксонг аёллар университети билан ҳам англашув меморандуми имзоланди.  

Ориентал университети ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналиши бўйича ТОП-1000 таликка кирган Малайзиядаги Теренггану (UMT), Султон Зайнал Абидин (UNISZA) ва ТОП-500 таликка кирган Утара (UUM) каби университетлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди ва меморандумлар имзоланди.  

Мазкур меморандумлар асосида Теренггану (UMT) университети билан қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик алоқалари белгилаб олинди. Хусусан, талабаларнинг академик мобиллигини таъминлаш, 2+2 ҳамда 1+3 қўшма таълим дастурларини жорий этиш, университет профессор-ўқитувчилари учун қисқа муддатли, мақсадли курсларни жорий этиш ҳамда ўзаро тасдиқланган мавзулар доирасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш каби йўналишлар белгилаб олинди.  

Султон Зайнал Абидин (UNISZA) университети билан эса ҳозирги кунда энг муҳим соҳалардан бири бўлган туризм йўналишида ўқув дастурларини такомиллаштириш ва икки университет ўртасида талабалар алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олинди. Сафар давомида Ориентал университети раҳбарияти ҳамда Малайзиянинг Утара университети Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи доктор Арфа Абу Бакар билан учрашув ташкил этилди. Ўтказилган музокаралар жараёнида икки университет ўртасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.  

Музокаралар давомида қуйидаги йўналишларда, жумладан, талабаларнинг академик мобиллигини таъминлаш, кредитлар трансфери, фаундейшн курсларини ташкил этиш, ўзаро тасдиқланган мавзулар доирасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, иқтидорли талабаларнинг Утара университетида бир семестр давомида бепул таълим олишлари борасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари белгилаб олинди.  

Реклама ҳуқуқи асосида

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ориентал университети: 2030 йилгача минтақада нуфузли университетлар рейтингига кириши мақсад қилинган