Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида қишлоқ хўжалигининг самарали йўналишларидан бири бўлган – ўрдакчилик бўйича истиқболли лойиҳалар амалиётга татбиқ этилаётгани хусусида аввалроқ ҳам хабар бергандик.
Мана шундай лойиҳалардан бири туманнинг Соҳибкор маҳалласида тадбиркор Нилуфар Ғофурова ташаббуси билан йўлга қўйилди. Тадбиркор томонидан маҳалла ҳудудидаги зовур бўйида бир гектар майдонда замонавий ўрдакхона ташкил этилди.


Дастлабки босқичда 800 та ўрдак олиб келиниб, уларни парвариш қилиш ишлари бошлаб юборилди. Ташаббус аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида турли йўналишлар ривожига ҳисса қўшишга қаратилган.


– Ўрдакларни кеча олиб келдик, бугун эса улар тухум беришни бошлади. Эрталабдан 150 дан ортиқ тухум йиғиб олдик, – дейди Н.Ғофурова.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири