ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Пойи Калон мажмуасида Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларига “Ватан таянчи” кўкрак нишони ва гувоҳномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва ходимлари, Агентлик тизимидаги мактаб жамоалари, ҳарбий хизматчилар, маҳаллалар фаоллари, фахрийлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-19922]
Агентликнинг вилоятда жойлашган Президент ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг жами 260 нафар ўқувчиси “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ватанпарварлик ҳаракатига аъзо қилиниб, уларга ҳаракатнинг кўкрак нишони ва гувоҳномалари топширилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА