Президентимизнинг 2025 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” эзгу ғояси асосида янги ўқув йилида мактаб остонасига қадам қўядиган жажжи болажонлар учун хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан янги 2025-2026 ўқув йилида мактабга борадиган 250 нафар биринчи синф ўқувчисини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ниятида ажратилган мактаб формалари, ўқув қуроллари ва китоблар тантанали тарзда тақдим қилинди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими, “Маҳалла” фонди вилоят бўлими мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокидаги тадбирда болажонлар билан дилдан мулоқотга кирилиб, уларнинг қизиқишлари, келгусида қайси касб эгаллашлари ва спорт билан шуғулланишлари ҳақида қизиқилди.

Бу каби эзгу ташаббуслар ўз навбатида, эртамиз эгаларини янги ўқув йилига муносиб тайёрлаш, ўқувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда болажонларнинг қалбида байрамона кайфият уйғотишга хизмат қилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчиларга байрам туҳфаси