Юртимизда хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш, қизиқтириш мақсадида турли марказлар, ўқув курслари ташкил этилган. IT марказларида ўқиб, билим ва тажрибасини оширган хотин-қизлар учун уйда ўтириб даромад топиш имконияти яратилди.

Айниқса, бу соҳа ёш оналар учун жуда қўл келди. Кўплаб хотин-қизлар Ўзбекистонда яшаб туриб хориж фирмаларида онлайн ишлаб, ҳаттоки, ойига 10 минг долларлаб даромад топмоқда.   

Аёлнинг уч-тўрт сўм маблағи бўлса, рўзғорининг камини тўлдиради. Фарзандларини ўқитиб, олий маълумотли қилиш учун ҳаракатга тушади. Бу, энг аввало, оила тинчлигини таъминлайди. Албатта, ҳеч бир соҳа рақобатсиз ривожланмайди. Ким ўз соҳасини мукаммал билса, изланса, ўз устида ишласа, ютуқлари ҳам шунга яраша бўлади.  

Ахборот технологиялари соҳаси ҳам рақобатдан мустасно эмас. Соҳадаги иқтидорли қизларни аниқлаш, уларнинг лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.   

Яқинда Тошкент шаҳрида қизлар ўртасида "ICT4Girls" деб номланган олимпиаданинг республика босқичи бўлиб ўтди. Ушбу олимпиадада 12 нафар қиз ғолиб деб топилди. Ғолиблар учун малакали экспертлар томонидан бир ҳафта давомида интенсив тренинглар ташкил этилди. Тренинг якуний натижаларига кўра, 4 нафар ўқувчи-қиз 2025 йилнинг 14-20 июль кунлари Германиянинг Бонн шаҳрида бўлиб ўтадиган Информатика бўйича Европа қизлар олимпиадаси (European Girls’ Olympiad in Informatics (EGOI)да Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиш учун саралаб олинди.   

Улар: Тошкент шаҳри Олмазор ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси Ойша Мирзатиллаева, Қорақалпоғистон Республикаси 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати 9-синф ўқувчиси Малика Хожамуратова, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри 20-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Солиҳа Дагарова, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри 1-ИМИ 10-синф ўқувчиси Дурдона Акрамова.   

Нигора Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчи-қизларимиз Германияда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади