
Ўқувчи-қизлар ўртасида спорт дастурлаш бўйича “ICT4Girls” Ўзбекистон ўқувчи-қизлар олимпиадасининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Унда барча ҳудудлар – 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи жами 400га яқин қиз иштирок этиб, “Yandex Contest” платформасида берилган масалаларни ишладилар.
Ҳар бир ҳудуд кесимида энг юқори натижа кўрсатган камида 3 нафар қиз Республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.


Республика босқичида ғолиб бўлган 12 нафар қиз “ICT4Girls” олимпиадаси ғолиби деб топилиб, Информатика бўйича Европа қизлар олимпиадасида иштирок этиш учун ўзаро беллашади.
Н.Раҳмонова, ЎзА