Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларига бағишланган анъанавий “Made in Uzbekistan” ярмаркаси ўз эшикларини очди.
Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Ярмарканинг асосий мақсади — маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга сифатли Ўзбекистон маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда таклиф этиш, юртимиз товарларининг Қозоғистон бозоридаги улушини кенгайтириш, “Made in Uzbekistan” брендининг нуфузини ошириш ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 50 дан зиёд ишлаб чиқарувчи ва савдо компанияси иштирок этмоқда. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, мебелсозлик, қурилиш материаллари ва бошқа соҳалардаги маҳсулотларни тақдим этмоқда.
Актаудаги ярмарка ушбу форматда учинчи марта ўтказилмоқда. Келгусида Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирнинг илк кунидаёқ ўзбек маҳсулотларига катта қизиқиш кузатилди. Хусусан, янги сабзавот ва мевалар, қуритилган мевалар, ёнғоқ ва ширинликлар, сут маҳсулотлари, тўқимачилик буюмлари ҳамда мебеллар харидорлар орасида энг кўп талабгор бўлди. Шунингдек, миллий маҳсулотлар дегустацияси ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирмоқда.
Ярмарка бугун ўз якунига кунига этади.
Довуд Абибуллаев
ЎзА мухбири