Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида жами 20,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 5,1 минг нафарга ёки 24,6 фоизга камайган.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш учун энг кўп бораётган давлатлар қуйидагилар:
Тожикистон – 5 270 нафар
Россия – 4 649 нафар
Қирғизистон – 3 064 нафар
Корея Республикаси – 2 309 нафар
Туркия – 1 538 нафар
Қозоғистон – 874 нафар
Хитой – 797 нафар
Буюк Британия – 567 нафар
Германия – 285 нафар
АҚШ – 256 нафар
Ҳамроз Баянов,
ЎзА