Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сонли қарори асосида “Оқила аёллар” ҳаракати тузилди ва бу йил Ҳаракат ташкил топганига 3 йил тўлди. Шу муносабат билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларининг Республика форуми ўтказилди.

Ҳаракат аъзолари ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда “Оила — муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилишмоқда. “Оқила аёллар”га 1+5 тамойили асосида 38 894 нафар ижтимоий-ҳимояга муҳтож, ҳаётда турли қийинчиликларга дуч келаётган хотин-қизлар бириктирилди. Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида 16 223 нафар хотин-қизнинг ҳаётга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарди.  

Ҳаракат аъзолари оилавий ажримларни камайтириш, оилаларда барқарорликни, қизларнинг ахлоқий, маънавий етуклигини таъминлаш, эрта никоҳ, ажрим, оилавий зўравонлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аёлларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш жараёнларида хотин-қизларга яқиндан ёрдам беришмоқда.

<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/hA_euUaElvk" title="“Oqila ayollar” harakatiga 3 yil to‘ldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Оқила аёллар” ҳаракатига 3 йил тўлди (+видео)