Тошкент вилоятидаги "Оқ-кўприк" темир йўл станциясида бугунга қадар жами 4 та темир йўл излари мавжуд эди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг саъй-ҳаракати билан жорий йил октябрь ойидан бошла бу станцияда босқичма-босқич пўлат излар сонини ошириш борасида амалий ишлар олиб борилди.

25 кун илгари бошланган, узунлиги 1200 метрдан зиёд бўлган мазкур темир йўл қурилишининг биринчи босқичи ниҳоясига етказилди ва бугундан ушбу темир йўлдан юк поездлар ҳаракатга тушди. Бу билан станциядаги пўлат излар сони яна биттага кўпайди.  

Айни кунда эса темир йўлчилар томонидан ушбу станция ҳудудида яна битта темир йўл линиясини қуриш ишлари олиб борилмоқда.  

Бугун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси Зуфар Нарзуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Оқ-кўприк” станциясига келиб, бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Станция ҳудудида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳамда қурилишнинг навбатдаги босқичини ҳам қисқа муддатда сифатли қилиб якунлаш борасида масъулларга вазифа ва кўрсатмалар берди.

– Қурилишнинг иккинчи босқичида бунёд қилинаётган темир йўлнинг узунлиги ҳам 1200 метрдан зиёд. Қурилиш жараёни қизғин давом этмоқда. Барча зарур техника, мутахассислар, ишчи ходимлар жалб қилинган. Янги йўлимизни фойдаланишга топширсак, станциядаги пўлат изларнинг сони 6 тага етади. Бу эса қўшни давлатлардан мамлакатимизга кириб келаётган юк поездларининг сонини янада оширишга хизмат қилади, – дейди  “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси бошлиғи Сирожиддин Норқобилов.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда ушбу станция орқали бир суткада 28-30 жуфт юк поезди қабул қилинаётган бўлса, пўлат излар кўпайиши билан поездлар сонини 45 тагача ошириш имкони яратилади. Бундан ташқари, бу юкларни ўз вақтида манзилига етказиб беришда ҳам муҳим ўрин тутади.

 Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Оқ-кўприк" станциясида янги қурилган пўлат излардан юк поездлари ҳаракати бошланди