OPEC+ иттифоқига аъзо 8 давлат кеча ўтказилган виртуал йиғилишда сентябрь ойидан бошлаб нефть ишлаб чиқариш миқдорини кунига 547 000 баррель оширишга келишиб олди. Бу қарор глобал нефть таъминотини кенгайтириш ва йил охиригача ёнилғи нархини туширишга хизмат қилиши мумкин.

Учрашувдан сўнг эълон қилинган баёнотда нефть захираси камайгани, жаҳон иқтисодиёти барқарор ўсиши асносида ишлаб чиқаришни ошириш зарурати юзага келганига урғу берилди. Шу билан бирга "ихтиёрий равишда камайтирилган ишлаб чиқариш бўйича олдинги чеклов бозор ҳолатига қараб тўхтатилиши ёки қайта жорий этилиши мумкин"лиги таъкидланди.

Ушбу қарор АҚШ Президентининг ишлаб чиқариш ҳажмини ўстириш тўғрисидаги аввалги чақириғи ортидан қабул қилинди. Ўтган йиллари OPEC+ нефть нархини барқарор ушлаш мақсадида ишлаб чиқаришни камайтириб келаётган эди.

Мазкур халқаро тузилма таркибида 22 давлат бирлашган. рўйхатда Саудия Арабистони энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

АҚШ Ҳиндистонга Россия нефтини камроқ харид қилиш бўйича босим ўтказа бошлаган бир пайт, айни қарор халқаро энергетика сиёсатидаги мувозанатга таъсир қилиши эҳтимоли бор.

Гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши 7 сентябрга белгиланган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
OPEC+ нефть ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда