Дунё миқёсида электрон тижорат яъни, онлайн савдо тизими кундан-кунга ривожланмоқда. Эндиликда оддий бир телефон, банк картаси ва интернет билан бозор ёки дўконга чиқмасдан, керакли маҳсулотни харид қилиш, ҳатто уни хориждан буюртма қилиш имкони мавжуд.

Онлайн савдонинг ривожи айниқса пандемия даврида кескин тезлашди. Карантин чекловлари одамларни интернет орқали харид қилишга ўргатди. Шу сабабли ҳам бугун “Аmazon”, “Аlibabа”, “Wildberries”, “Оzon”, “Trendyol” каби платформалар глобал миқёсда миллионлаб фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда. Ўзбекистонда эса “Uzum Market”, “Asaxiy”, “Apteka.uz” каби маҳаллий платформалар кун сайин мижозлар ишончини қозонмоқда.

Аммо бу ўзгаришлар замирида бир савол тобора долзарб бўлиб бормоқда: анъанавий бозорлар ва дўконлар йўқолиб кетмаяптимикан? Ҳақиқатан ҳам, замонавий истеъмолчи қулайлик, тезкорлик ва хавфсизликни афзал кўрмоқда. Эндиликда йирик савдо марказларига бориш ўрнига, кўпчилик телефон орқали харид қилади. Шунинг учун ҳам дунёнинг кўплаб шаҳарларида анъанавий бозорлар ёпилиб, ўрнини омбор ва етказиб бериш марказлари эгалламоқда.

Бироқ, бу жараён бирёқлама эмас. Чунки онлайн савдога ҳали ҳам тўлиқ ишонч ҳосил қилинмаган, баъзида фирибгарлик ҳолатлари кузатилмоқда. Маҳсулотни кўриб, ушлаб кўрмасдан харид қилиш кўпчилик учун ноқулайлик туғдиради. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ёки техника воситаларини танлашда мижозлар ҳали ҳам анъанавий дўконларга мурожаат қилади.

Бугунги кунда онлайн савдо ўзида бир неча имкониятларни жамлаган. Янги иш ўринлари орқали курьерлар, буюртма олувчи, контент яратувчи ва мижозларга хизмат кўрсатувчи ишчилар шулар шумласидандир. Аёллар ва ёшлар учун янги иш форматлари, айниқса уйдан туриб ишлаш имконияти кўпчилик учун қулайлик яратди.

Бироқ, бу жараёнда назорат ва сифатсизлик, махфийлик ва шахсий маълумотларнинг тарқалиши, солиққа тортишдаги муаммолар каби хавф-хатарлар ҳам бор.

Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда бозорлар бутунлай йўқолиб кетмайди. Балки улар гибрид моделга ўтади: яъни дўконлар онлайн платформаларга эга бўлади, харидор эса истаса бориб маҳсулотни кўради, истаса уйдан туриб буюртма қилади.

Ўзбекистон шароитида бу трансформация аллақачон бошланган. Рақамли савдо сиёсатини ривожлантириш, электрон тўлов тизимларини кенгайтириш ва интернет инфратузилмасини яхшилаш бу йўналишдаги муҳим қадамлардир.

Онлайн савдо замонавий жамият эҳтиёжларига жавоб бераётган, қулай, тез ва самарали тизимдир. Лекин бу тизим анъанавий бозор ва дўконлар буткул йўқолишига олиб келмайди. Аксинча, улар ўзгаради, замон талабларига мослашади. Ривожланаётган мамлакатларда эса онлайн савдонинг барқарор ўсиши учун ишонч, сифат ва қулай хизмат кўрсатиш муҳим омил бўлиб қолади.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн савдо янги асрнинг бозорими?