Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўртасида навбатдаги режали видеоконференцалоқа йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш Президент кўрсатмалари асосида онкология хизматларини янада такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган қарорлар ижросини муҳокама этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, 2026 йилгача мўлжалланган стратегик режалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири саратон касалликларини эрта аниқлаш ва ташхис қўйиш тизимини кучайтириш бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, онкологик касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш беморларнинг соғайиш эҳтимолини бир неча баробар оширади. Шу боисдан, марказ ва филиалларда замонавий скрининг дастурларини кенгайтириш, аҳолининг турли ёш тоифаларини мунтазам профилактик текширувлардан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Тиббиёт соҳасидаги техник имкониятлар замон билан ҳамнафас бўлиши лозим. Шу нуқтаи назардан, йиғилишда тиббий ускуналардан фойдаланиш даражасини ошириш, мавжуд технологияларни тўлиқ қувватда ишга солиш, уларнинг сервис хизматини мунтазам таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, янги ускуналарни олиб келиш билан бир қаторда, мутахассислар малакасини ошириш, тиббий ходимларни замонавий диагностика ва даволаш усулларига ўқитиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда кимё терапияси дори тайёрлаш бўлимларининг фаолиятини такомиллаштириш масаласи ҳам муҳим йўналиш сифатида кўтарилди. Бу борада марказда ишлаб чиқилган намунавий тартиблар асосида барча ҳудудий филиалларда стандартларга мос шароитлар яратиш, дори тайёрлаш жараёнида хавфсизлик ва сифат назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда ҳудудлар кесимида саратон касалликларини таҳлил қилиш, эпидемиологик кўрсаткичларни солиштириш, статистик маълумотлар асосида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ваколат чегараларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳам алоҳида таъкидланди. Бу бир томондан, бошқарув самарадорлигини оширса, иккинчи томондан, масъулият ва назорат тизимини мустаҳкамлайди.

Йиғилиш якунида 2026 йилгача мўлжалланган стратегик ривожланиш дастури лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда тиббиёт инфратузилмасини модернизация қилиш, янги диагностика марказларини ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, илмий-тадқиқот фаолиятини кучайтириш масалалари ўрин олган.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилган видеоконференцалоқа йиғилиши мамлакатда онкология хизматларини янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси, албатта, беморлар учун сифатли, тезкор ва хавфсиз тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онкология хизматларини янада такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди