English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
OneID орқали шахсий маълумотларга кириш — банк хизматларидан фойдаланиш учун мажбурий шарт

Банк хизматларидан узлуксиз фойдаланиш учун OneID тизимида шахсий маълумотларни қайта ишлашга рухсат бериш зарур. Бу банкка мижозни аниқлаш учун зарур маълумотларни автоматик олиш имконини беради.

Агар рухсат берилмаган бўлса, айрим онлайн хизматлар вақтинчалик чекланиши ёки қўшимча текширувни талаб қилиши мумкин, жумладан:

  • Кредит, микроқарз ва муддатли тўловларни расмийлаштириш;
  • Ҳисоб рақамлари ва банк карталарини очиш;
  • Мижозни онлайн идентификация қилиш (KYC);
  • Суғурта ва телекоммуникация хизматлари;
  • Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш.

OneIDдаги рухсат созламалари онлайн хизматлардан фойдаланиш имкониятига бевосита таъсир қилади. Шу сабабли маълумотларни узатиш ҳолатини олдиндан текшириш муҳимдир.

Созламаларни текшириш ва ўзгартириш тартиби:

  • id.egov.uz сайтига киринг;
  • ERI, Mobile-ID ёки QR-код орқали тизимга киринг;
  • «Шахсий маълумотларни бошқариш» бўлимида NBU учун фойдаланиш ҳуқуқини белгиланг.

Керакли созламалар фаоллаштирилгач, хизматлардан фойдаланиш одатдаги тартибда тикланади.

Алоқа маркази

📞 1344

☎️ (78) 148-00-10