Сардоба туманида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова раислигида бўлиб ўтган семинарда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги долзарб ва муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 25 февралдаги "Янги туғилган чақалоқларга, шу жумладан, муддатидан олдин чала туғилган ҳамда бемор чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатувчи туғруқ муассасаларининг бошқариш самарадорлигини ошириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги, 28 февралдаги "Ўзбекистонда туғиш ёшидаги аёллар ва ҳомиладорларга барча босқичларда кўрсатиладиган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш, сифатли антенатал парваришни таъминлаш ва тизимли ташкиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасида оналар ва перинатал ўлим ҳолатларини камайтириш тўғрисида"ги буйруқларида назарда тутилган вазифалар ва уларнинг ижросига аҳамият қаратилди.

Бундан ташқари, семинарда Сирдарё вилоятида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эрта туғруқ, исталмаган ҳомиладорлик, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, хуллас ногиронликка олиб келувчи, чақалоқларнинг ногирон бўлишига сабаб бўлувчи хавф омилларининг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш борасида олиб борилаётган ишларга  ҳам тўхталиб, муҳокама этилган масалалар юзасидан соҳа ходимларининг фикрлари тингланиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, туғруқ муассасаларининг бошқариш самарадорлигини ошириш, хусусан, чала туғилган ва бемор чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладор аёллар учун антенатал парваришни сифатли таъминлаш, шунингдек, оналар ва болалар ўлими ҳолатларини камайтириш учун мукаммал ташкилий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Ушбу масалаларнинг ечими учун тиббий муассасаларнинг сифатини яхшилаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва профилактик тадбирларни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги билдирилди.

Семинарда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Юсуф Мирхонов, туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари ва уларнинг оналик ва болалик бўйича ўринбосарлари, туғруқ бўлими ҳамда  аёллар маслаҳатхонаси мудирлари, сардор доялар иштирок этди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама этилди