Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан ўтказилаётган “Дўстлик” фестивали доирасида пойтахтимиздаги “Наврўз” боғида “Она замин бағридан...” деб номланган кўргазма-ярмарка ташкил этилди.

Унда хориждаги ва юртимиздаги турли халқлар амалий санъат усталарининг ижод намуналари пойтахт меҳмонлари ва ҳамюртларимиз эътиборига ҳавола этилди. 

Кўргазма-ярмарканинг очилишида мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари, диинй конфессияларнинг аҳил ва ҳамжиҳат яшаши, улар учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш масаласига устувор аҳамият қаратилаётгани таъкидланди. 

[gallery-24508]

– “Дўстлик” фестивали бутун мамлакатимиз бўйлаб катта байрам сифатида нишонланмоқда, – деди Республика Рус миллий маданият маркази раиси Сергей Миронов. – Фестиваль доирасидаги тадбирлар миллий маданият марказлари томонидан эришилган ютуқлар, улар олиб бораётган ишларни халқимизга яқиндан таништириш имконини бермоқда. Шу билан бирга мазкур фестиваль кўплаб миллий маданий марказлар вакилларини бир майдонга тўплаб, ютуқ ва натижаларни ўртоқлашишда ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Марказимизнинг Ўзбекистон бўйича 23 та бўлимлари бор. Улар томонидан йилига минглаб тадбирлар ташкил этилади. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда турли миллат вакилларининг эмин-эркин яшаши, ижод қилиши йўлидаги эътиборнинг амалий ифодасидир. 

- Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ қирғизлар яшайди, – деди Республика Қирғиз миллий маданият маркази раиси Раҳматилла Жабборов. – Қирғиз тилида таълим берувчи 51 та мактаб бор. Андижон давлат педагогика институтида қирғиз филологияси бўлими мавжуд. Телевидение орқали қирғиз тилида “Айчурек”, “Эломон” сингари кўрсатувлар тайёрланиб, эфирга мунтазам узатилади. Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида “Маржон” ашула ва рақс ансамблимиз бор. Республика Қирғиз миллий маданият марказининг Ўзбекистон бўйлаб 6 та вилоятда бўлимлари бор. Ўзбекистонда баланд руҳда ўтказилаётган “Дўстлик” фестивалининг аҳамияти ва маъно-мазмуни жуда улуғвордир. Зеро, бугунги мураккаб глобал шароитда тинчлик, миллатлар ва диний конфесиялараро тотувлик ғоят долзарб. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бу борада олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар бутун дунёга ибратдир.

“Она замин бағридан...” деб номланган кўргазма-ярмарка доирасида турли миллат ва элатларнинг куй-қўшиқлари янгради.

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Она замин бағридан...” деб номланган кўргазма-ярмарка ташкил этилди