Кейинги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда. Соҳага илғор даволаш ва диагностика усуллари, инновацион технологиялар кенг татбиқ этилди ва бу борадаги ишларнинг кўлами янада кенгаймоқда.

Бунинг натижасида малакали тиббий хизмат энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли хонадонларигача етиб бормоқда. Яқин йилларгача фақат илғор хорижий давлатларда амалга оширилган юқори технологик мураккаб жарроҳлик операцияларининг эндиликда нафақат пойтахт ва вилоятлар марказлари, балки туманлар даражасида ҳам муваффақиятли бажарилаётгани соҳадаги ривожланишдан дарак беради.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали томонидан оналик ва болаликни муҳофаза этиш, аҳолининг репродуктив соғлиғини янада мустаҳкамлаш борасида қўлланилаётган инновацион ёндашувлар ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, марказга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида янги “Сell savver” тиббий ускунаси олиб келинди. Мазкур аппарат ҳомиладор аёлларнинг туғруқ жараёнларида кўп қон йўқотиш ҳолатлари кузатилганда, беморнинг қонини олиб, фильтрлаб ўзига қайта юбориш имконини беради.

– Оналар ўлимида қон кетиши бирламчи сабаблардан ҳисобланади. Агар туғруқ жарроҳлик йўли усули билан кечадиган бўлса, она баъзи ҳолларда икки литрдан тўрт литргача қон йўқотиши мумкин, – дейди Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиали директори Райҳона Даминова. – Шошилинч ҳолатлар кузатилганда беморнинг қон гуруҳига мансуб қон махсус марказлардан олиб келинади. Жараёнда онага вақтида қон қуйилмаслик буйрак, жигар ва мия фаолиятига жиддий зарар етказилиб, ногиронлик ёки фалажлик, баъзида эса нохуш вазиятлар билан ҳам якунланиши мумкин. Эндиликда марказимизда бу каби ҳолатларни замонавий тиббий ускуналар ёрдамида бартараф этиш имконияти юзага келди.

Қиймати 2 миллиард сўмга тенг бўлган “Сell savver” ускунаси ҳозирга қадар республикамиз ҳудудида фақат Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида мавжуд эди. Эндиликда Наманган вилоятида ҳам иш бошлади. Ускуна иштирокида вилоят она ва бола саломатлиги тиббиёт марказида ўтказилган дастлабки амалиёт муваффақиятли ўтказилди. Эътиборлиси, амалиётлар вақтида ушбу ускунани қўллаш ҳомиладор аёлларга юқиши мумкин бўлган турли хил инфекциялар бартараф этилади. Қолаверса, янги ускуна орқали бир соатда олти литр қонни қайта ишлаш имкони бор. Шунингдек, унинг ёрдами билан туғруқдан кейинги қайта тиклаш жараёнлари ҳам енгил ва тез кечишига эришилади.

Қайд этиш жоизки, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали томонидан вилоят кесимида танлаб олинган Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида ҳам юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.  

Пойтахтдан келган малакали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди, акушер-гинеколог Санжарбек Йўлдошев бошчилигида, филиал шифокорлари томонидан ўтказилган қисқа муддатли катта амалиёт уч нафар бемор аёлларни дардига малҳам бўлди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она ва бола соғлиги юртнинг бойлигидир