Она тили – Ватанимиз, миллий ўзлигимиз, ғурур ва ифтихоримиз билан бевосита боғлиқ муқаддас тушунча. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш, унинг мавқеи ва мақомини тобора юксалтириш ҳамда жаҳон миқёсида тарғиб этиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Шу сабабли юртимизда октябрь ойи маърифат, адабиёт, она тили ойи сифатида байрамона руҳда ўтиши яхши анъанага айланиб қолган. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтаётган она тили байрамлари, анжуманлар, фестиваллар, ижодий учрашув ва мулоқотлар, ижодий танловлар фикримизнинг ёрқин намунасидир.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Анжуман иштирокчилари эрта тонгданоқ пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида бўлиб, буюк шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Тадбирда турли вазирлик ва идоралар, жамоат ва ижодий ташкилотларнинг вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ўқитувчилар, маънавият соҳаси фидойилари, устозлар, талаба-ёшлар, миллий маданият марказларининг вакиллари иштирок этди. 

Сарой фойесида ўзбек тилининг бетакрорлиги ва жозибасини намойиш этувчи илмий-маърифий, бадиий кўргазма ташкил этилди. Бу ерда ўзбек тилини тарғиб этиш, ўрганиш юзасидан янги илмий инновацион ишланмалар, адабиётлар, тарғибот воситалари, мусаввирларнинг асарлари билан танишиш имконияти яратилгани эътиборга моликдир. 

[gallery-25848]

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Дарҳақиқат, табрикда таъкидланганидек, бундан саккиз йил олдин мамлакатимизда бошланган том маънодаги тарихий ислоҳотларимиз туфайли ўзбек тили ривожида ҳам янги давр бошланди. Бу борада қабул қилинган фармон, қарор ва дастурлар асосида унинг давлат тили сифатидаги ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш, замонавий илм-фан, ахборот технологиялари ва халқаро муносабатлар тилига айлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган “Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг аҳамияти ҳақида сўзлади. Таниқли шоир, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул Салом она тилимизга бағишланган шеърини ўқиб берди.

Тантанали тадбирда сунъий интеллект воситасида Алишер Навоийнинг она тилимиз ҳақидаги фикрлари акс эттирилган видеоролик намоӣиш этилди.

Маълумки, ўзбек тили умумтуркий дунёнинг ҳам бебаҳо бойлиги саналади. Шу муносабат билан тантанали тадбирда ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султон Раевнинг видео табриги онлайн намойиш этилди. 

Дарҳақиқат, бугун ўзбек тилида 50 миллион нафардан ортиқ инсон сўзлашмоқда. Ўзбекистонда тил ривожига қаратилаётган эътибор сабабли она тилимизнинг нуфузи халқаро миқёсда ҳам тобора ортиб бормоқда.

– Ўтган йили ўзбек тилидаги 17 минг, бу йил эса 25 мингдан ортиқ бадиий адабиётлар хорижга етказиб берилди, – деди "Ватандошлар" халқаро жамоат фонди раиси Одилжон Сатторов. – Хорижда ўзбек тилини ўқитиш юзасидан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзбек тилига оид махсус онлайн платформа яратилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда хориждаги ўзбек ижодкорларининг асарларини она тилимизда нашр эттиришга эътибор қаратилмоқда.

– Ўзбекистон ҳақида "Буюк ипак йўли" лойиҳаси орқали эшитгандим, – деди хитойлик Вандзи Лу. – Шанхайдаги университетдан сўнг, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультетида магистратура босқичида ўқийман. Ўзбек тилини ўрганишим менга катта фойда бўлмоқда. Бу тилда дарсларни бемалол тушунаман, бадиий китоблар ўқийман. Ўзбекистонга келган хитойликларга ўзбек тилини ўргатаман.

Тадбирда мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари, хорижликлар ўзбек тилини ўрганиш, унинг бетакрор нафосатига оид фикрларини билдирдилар. Уларга Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан Алишер Навоий асарлари жамланган энциклопедия туҳфа этилди. 

Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги катта концерт дастури намойиш этилди

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси  Қонунчилик  палатасининг Спикери  

Нуриддинжон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.

Назокат УСМОНОВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она тили – миллий ўзлигимиз, ғурур ва ифтихоримиз