"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари" мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир давомида қонунчиликдаги янгиликлар, банкда омонатчиларга яратилаётган қулайликлар, янги маҳсулотлар ва хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 февралида давлатимиз раҳбари томонидан "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун имзоланди.

Унга кўра, энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 миллион сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банк билан тузилган шартнома асосида қайтариш ҳуқуқига эга бўлиб қолаверади. Ушбу талаб қонун кучга киргандан кейин жойлаштирилган янги омонатларга нисбатан қўлланилади. Агар банк мижози қонун кучга киргунга қадар очилган омонатга эга бўлса, у суммадан қатъи назар тўлиқ кафолатланади. Ҳужжатнинг яна бир янгилиги шундаки, нафақат жисмоний шахслар, балки тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг омонатлари ҳам кафолатланади.

Мулоқотда банк масъуллари омонатларни кафолатлаш ва ўрнатиш омонатчиларни ҳимоя қилиш учун зарурлигини, банк тугатилса, омонатчилар ўз маблағларини қайтариб олишлари мумкинлигини қайд этди. Бундан ташқари, бу банкларни юқори фоиз ставкалари орқали эмас, балки барқарор фаолият юритиш орқали рақобатлашишга ундайди.

Шуни ҳам айтиш жоиз, қонунга мувофиқ, омонатчиларга компенсация тўлаш муддатлари ўзгарди. Илгари омонатларни қайтаришнинг бошланиш муддати 83 кун эди, энди у 20 иш кунигача қисқартирилди ва босқичма-босқич 7 иш кунигача қисқартирилади. Бу шуни англатадики, Агентликка компенсация тўлаш учун кўпи билан 20 иш куни берилади, аммо зарур шартлар асосида тўловлар муддатидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омонатларнинг ҳимояси ва янги имкониятлар