Ўмон Султонлигининг “Asdaa Oman” нашри 3-4 апрель кунлари Буюк Ипак йўлининг улуғвор шаҳри Самарқандда ўтаётган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитини ёритди.

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида, “Келажакка сармоя киритиш” шиори остида ўтказилаётган тадбирда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, шунингдек Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Европа инвестиция банки раҳбарлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирок этаётганига эътибор қаратган.

– Саммитнинг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев ва ЕТТБ раҳбари Одиль Рено-Бассо учрашуви билан бошланди, – дейилади мақолада. – Томонларнинг стратегик шериклик муносабатида юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Муаллиф давлатимиз раҳбари ҳамда Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен ҳузурида юртимизда ЕИБ минтақавий идорасини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланганига ҳам урғу берган.

Шунингдек, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, товар айирбошлашни кўпайтириш, инновация, “яшил” энергетика, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувни давом эттириш зарурлиги таъкидланган.

Дастурга мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари етакчилари ва ЕИ таркибидаги асосий институтлар раҳбарлари бугун иш бошлайдиган Самарқанд халқаро иқлим форуми ялпи мажлисида иштирок этиши ҳам эслатилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўмон нашрида Марказий Осиё - Европа Иттифоқи ҳамкорлиги мавзуси