
Гулистон шаҳрида «Eco-Save Aral-2025 va Inson uchun» халқаро хайрия ва экологик оммавий югуриш марафони ташкил этилди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, югуриш спорт турини оммалаштириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг турли қатламларини жисмоний фаолиятга жалб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур марафонда Сирдарё вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, имконияти чекланган шахслар ва 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли қатлами вакиллари иштирок этди.



–Марафонда нафақат профессионал спортчилар, талаба-ёшлар, ҳаваскорлар қаторида давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаолликни оширишга ўз ҳиссаларини қўшишди,– дейди Сирдарё вилоят спорт бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Анвар Тўйчиев. – Бу галги марафоннинг қамрови кенг бўлди.Ушбу тадбирда қарийб 4000 га яқин иштирокчи қатнашди.

Марафон шартига кўра, 3 километрлик масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтган турли ёшдаги эркак ва аёл иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири