Пойтахтимизда оммавий спортни ривожлантириш масалалари юзасидан Спорт вазирлиги мутасаддилари ҳамда ҳудудий спорт бошқармалари мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда “Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт мусобақалари орқали 15 миллион аҳолини қамраб олиш лозимлиги таъкидланди. 

Йиғилишда оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишларнинг ҳолати ҳамда бу борада жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг бу борадаги фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Муҳокамалар чоғида спорт вазири А.Икромов ҳудудлар кесимида оммавий спортни ривожлантириш, мактаб ўқувчиларидан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш ҳолати ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳақида сўз юртитиб, 30 ёшдан катта аҳоли ўртасида “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларини ўтказишда эътиборга молик жиҳатларни таъкидлади.

Йиғилишда ушбу жараёнларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳудудларда ногиронлиги бўлган инсонлар ўртасида адаптив спорт турлари бўйича мусобақаларни янгича ёндашув асосида ўтказиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий спортни ривожлантириш масалалари таҳлил этилди