Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилган “Оммавий маданиятнинг ёшлар онгига зарарли таъсири” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Қарши давлат университети талаба-ёшлари, вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида сўнгги йилларда интернет, ижтимоий тармоқлар ва хорижий медиаплатформалар орқали кенг тарқалаётган оммавий маданият элементлари миллий анъаналаримиз, ахлоқий меъёрларимиз ва маънавий қадриятларимизга путур етказаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ҳозирги глобаллашув жараёнида оммавий маданият кўринишлари ёшларда дунёқарашини торайтириши, миллий ва умуминсоний қадриятлардан узоқлаштириши, иродасини заифлаштириши қайд этилди.

Шунингдек, медиа майдонда ёшларни сифатли ахборот билан таъминлашнинг бугунги ҳолати ва муаммолари, ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, глобаллашув шароитида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда ОАВнинг ўрни ва вазифалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ёш авлодни маънавий таҳдидлар, ёт ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилишда улар ўртасида миллий ғоя, маънавий тарбия ва ахборот саводхонлигини кучайтириш, танқидий фикрлашга ўргатиш ва турли оммавий маданий таъсирларга қарши иммунитетини шакллантириш энг самарали йўл экани таъкидланди.

Тадбир давомида талаба-ёшлар оммавий маданиятнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича ўз таклиф ва муносабатларини билдирди ҳамда олдинда турган устувор вазифалар ҳақида фикр алмашилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий маданиятнинг ёшлар онгига зарарли таъсири