Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсман фуқаролар мурожаатларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Омбудсманга бир гуруҳ фуқаро мурожаат қилиб, ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 15 кунлик ишлаган даври учун иш ҳақи берилмаганидан шикоят қилган.

Мазкур мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва ишга оид ҳужжатлар тўпланди.

Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида судга меҳнат ҳуқуқларининг тикланиши бўйича даъво аризаси киритилди.

Натижада Гулистондаги ишлаб чиқариш корхонасидан мурожаатчиларга жами 100 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Омбудсманда мурожаатларни бевосита қабул қилиш мақсадида фуқаролар қабули ҳам мунтазам ўтказилмоқда.

Омбудсман Феруза Эшматованинг навбатдаги қабулида фуқаролар тиббиёт ходимларининг ҳимояси, уй-жой, алимент маблағларини ундириш, маҳкумлар ҳуқуқлари, банк-кредит, ижтимоий, иқтисодий, мурожаат этиш ҳуқуқлари, суд-тергов ҳамда фуқаролар ўртасидаги низоли масалалар бўйича мурожаат қилди.

Қабулда Омбудсман томонидан айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга алоқадор мурожаатлар ўрганишга олинди. Жойига чиқиб ўрганиш зарур бўлган мурожаатлар Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: фуқароларнинг юз миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди