2024 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 23 минг 422 мурожаат келиб тушган.

Омбудсман ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимованинг маълум қилишича, мурожаатларнинг 32 фоизи ижтимоий ҳуқуқлар, 29 фоизи иқтисодий ҳуқуқлар, 17 фоизи шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, 14 фоизи мурожаат этиш ҳуқуқи, 1,4 фоизи экологик ҳуқуқлар ҳамда 7 фоизи бошқа йўналишдаги мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатлар таҳлили ҳамда мониторинг ташрифлари якунлари бўйича парламент палаталарига 9 та таҳлилий маълумот, Вазирлар Маҳкамасига 5 та таҳлилий маълумот, давлат органлари ва ташкилотлари ва судларга тақдимнома, хулоса, даъво аризаси, талабнома шаклидаги 182 та таъсир чоралари киритилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, Омбудсман томонидан фуқаролар манфаати йўлида 4,12 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди. Шундан, 1,83 миллиард сўм иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари, 1,49 миллиард сўмдан ортиғи қарздорлик, компенсация ва бошқа ҳуқуқий муносабатларга тўғри келди.  

409 миллион сўмга яқин алимент тўловлари ундирилиши ҳамда Омбудсман тавсиясига кўра 460,5 миллион сўм ижтимоий ёрдам ажратилиши таъминланди.  

Фуқароларнинг 85 миллион сўмлик нореал қарздорлиги бартараф этилди. 64,5 миллион сўмлик маъмурий жарималар бекор қилинди. 33 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. 63 нафар шахс иш билан таъминланди.  

12 ҳолатда мурожаатчиларнинг пенсия ҳуқуқлари тикланди. 20 нафарга яқин фуқаронинг мулк ҳуқуқлари тикланди. 120 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога ёрдам кўрсатилди.  

Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш натижасида ўз фаолиятига масъулият билан ёндашмаган қатор давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларининг 67 нафарига “

ҳайфсан берилди. 8 нафар масъулга жарима қўлланилди. 7 нафар масъул лавозимидан озод этилди. 2 нафар масъул хатти-ҳаракатлари баҳоланиб, маъмурий судга оширилди.

Ички ишлар органлари тизимидаги 29 нафар ходимга ҳайфсан берилди. 13 нафар ходимга интизомий чоралар қўлланилди. 6 нафари лавозимидан озод этилди.

Омбудсманга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида фуқаролар манфаатида 14 ҳолатда жиноят иши қўзғатилди. 23 ҳолатда жиноят иши кўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар бекор қилинди. 26 нафар масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 2 ҳолатда фуқаро манфаатида жиноят иши тугатилди.

Омбудсманнинг инсонпарварлик тамойилини қўллаш ҳақидаги мурожаатига асосан тегишли судлар томонидан 4 нафар айбланувчига танланган эҳтиёт чораси енгилроғига ўзгартирилди. 4 нафар маҳкум яшаш ҳудудига яқин колонияга ўтказилди. 17 нафар маҳкум ва маҳбусларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий кўмак ажратилишига кўмаклашилди. 32 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 18 нафари даволаниш учун касалхоналарга жойлаштирилди.

Қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга 902 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 10 мингдан ортиқ маҳкум билан жамоавий ва 4 минг 835 нафари билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Омбудсман бошчилигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифларидан сўнг, Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмаси очилди.

Омбудсман, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун диспансер кузатув тартибини ўрнатиш ва Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада маҳкумаларга тиббий профилактик хизмат кўрсатиш бўйича норматив -ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши бўйича чора -тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги эскирган ва антисанитар ҳолатга келган Наркология диспансери қулай шароитга эга бинога кўчирилди.

Элликқалъа туманидаги 2-сон руҳий асаб касалликлари диспансери таъмирланиб, учрашув хоналари ва психотерапия хонаси ташкил этилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Сирдарё вилоятининг Янгиер, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Чимбой туманлари ва Жиззах вилояти Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди ва керакли буюмлар билан таъминланди.  

Омбудсманнинг тавсиясига асосан, Тошкент вилоятидаги 1-сонли, Бухоро вилоятидаги 4-сонли, Хоразм вилоятидаги 11-сонли, Сурхондарё вилоятидаги 9-сонли тергов ҳибсхоналарида узоқ муддатли учрашув жойлари ташкил этилди.  

Мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш масаласида киритилган таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар ва тавсиялар асосида 56 нафар ходимга ҳайфсан берилди. 2 нафар ходим жаримага тортилди, 3 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги 6 минг нафарга яқин маҳкум ва маҳбуслар тор доирадаги шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: фуқаролар мурожаатларидан кейин 14 ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилди