Ўзбекистoн Миллий кинo санъати сарoйида “Oлтин ҳумo – 2025” миллий кинoтақдимoт марoсими санъат ва маънавият байрами сифатида жуда баланд руҳда ўтказилди.

Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш агентлиги директори, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев мамлакатимизда кино соҳасини ривожлантириш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида эканини таъкидлади.  

“Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотига Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан 2019 йилда кино соҳаси вакилларини рағбатлантириш ва рақобатни ошириш мақсадида асос солинган бўлиб, ўша йили илк бор муносиблар 17 номинация бўйича тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги “Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида”ги қарори иловасининг 66-бандида “Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотини ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб бориш белгиланган.  

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан бу йил олтинчи бор ўтказилаётган Кинотақдимот ташкилий қўмитасига 2025 йилнинг 1 ноябридан 1 декабригача давлат ва нодавлат киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилган ва жорий йилда премьераси бўлиб ўтган жами 61 та, хусусан 15 та анимацион, 21 та ҳужжатли, 25 та бадиий фильмлардан аризалар қабул қилинди. Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзолари томонидан сайланган Саралаш комиссиялари номинациялар бўйича энг яхши бешталикларни белгилаб берди.

Бу йилги кинотақдимотда “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида “Оқ олтин балоси” ҳужжатли фильми, “Энг яхши анимацион фильм” номинациясида “Ақлли қизалоқ” анимацион фильми, “Энг яхши овоз режиссёри” номинациясида “Баҳорни қувиб” фильмидаги иши учун Улуғбек Абдусоатов, “Энг яхши монтаж иши” номинациясида “Дайди шамол” фильмидаги юксак профессионал иши учун Азим Ботиров, “Энг яхши грим рассоми” номинациясида “Махтумқули Фироғий” фильмидаги иши учун Маҳбуба Эсонова, “Энг яхши графика иши” номинациясида “Ҳудуд” фильмидаги ижодий иши учун Беҳрўз Пўлатов, “Энг яхши либослар бўйича рассом иши”  номинациясида “Махтумқули Фироғий” ижодий фильмидаги  либослар бўйича юксак профессионал иши учун Нигора Пўлатова ғолиб бўлди.  

Шунингдек, “Энг яхши рассом иши” номинациясида “Пахта” фильмидаги иши учун Бектош Ражабов, “Энг яхши кино бастакори” номинациясида “Менинг маҳаллам” фильмидаги юксак профессионал иши учун Жамшид Изомов, “Энг яхши операторлик иши” номинациясида “Пахта” фильмидаги юксак профессионал иши учун Борис Литовченко, “Энг яхши сценарий” номинациясида “Баҳорни қувиб” фильмидаги ижодий иши учун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам, “Энг яхши режиссёрлик иши” номинациясида “Умида. Фудзияма ҳақида туш” фильми учун устоз режиссёр Зулфиқор Мусоқов, “Энг яхши эркак роли” номинациясида “Чўлиқ”  фильмидаги ижроси учун актёр Улуғбек Муҳаммадкаримов, “Энг яхши аёл роли” номинациясида “Шамсиқамар” фильмидаги роли учун Юлдуз Ражабова, “Томошабин меҳрини қозонган фильм” номинациясида “Амалиётчи қиз” бадиий фильми, “Энг яхши фильм” номинациясида “Махтумқули Фироғий” бадиий фильми ғолиб бўлди.  

Қолаверса, “Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган хиссаси учун”, “Oлтин ҳумо” махсус мукофоти билан Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова, Санъатшунослик фанлари номзоди, профессор Сабоҳат Ҳайитматова, таниқли грим рассоми Бахтиёр Темиров ҳамда Ўзбекистон санъат арбоблари, кинобастакор Мирхалил Маҳмудов тақдирланди. “Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти”га эса “Адолат” бадиий фильми ижодий жамоаси муносиб кўрилди.

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олтин ҳумо” мукофоти соҳиблари аниқланди