Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Таълимда сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ректорлар форуми бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли анжуманда республика бўйича 200 дан ортиқ олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, соҳанинг етакчи мутахассислари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирок этди. 

Форум мамлакатимиз олий таълим тизимида сунъий интеллект технологияларини комплекс жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштиришга қаратилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислoҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова тез ўзгараётган глобал вазият Ўзбекистон олий таълим тизими учун аниқ устувор йўналишларни белгилашни талаб этаётганини таъкидлаб, бу борада инсон капитали ва кадрлар тайёрлаш, сунъий интеллектдан фойдаланишда этик, ҳуқуқий ва академик меъёрларни белгилаш, рақамли инфратузилма ва маҳаллий маълумотлар базасини ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг сунъий интеллектни жорий этиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши, алоҳида пилот лойиҳаларни бошлаши, профессор-ўқитувчилар ва техник мутахассислар салоҳиятини оширишга сармоя киритиши зарурлигига, энг муҳими, бу йўлда ҳамкорликда ҳаракат қилиш, тажриба ва натижаларни биргаликда таҳлил қилиш кераклигига эътибор қаратди.

Тадбир давомида таълим жараёнларига сунъий интеллектни жорий этиш, персоналлаштирилган ўқитиш моделларини ривожлантириш, таълимни бошқаришда маълумотлар таҳлилидан фойдаланиш, академик ҳалолликни таъминлашда интеллектуал ечимларни қўллаш, шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичида сунъий интеллект технологиялари стратегик устувор йўналиш сифатида белгиланган. Чунки сунъий интеллект рақамли иқтисодиёт, илмий тараққиёт ва инсон капитали ривожининг муҳим драйверига айланмоқда.

Жаҳон тажрибаси сунъий интеллект бозори ҳозирнинг ўзида ярим триллион АҚШ долларига яқин ҳажмга эга эканини, унинг ўсиш суръати эса ўнлаб фоизларни ташкил этаётганини кўрсатмоқда. АҚШ, Хитой, Европа Иттифоқи, Жанубий Корея ва бошқа қатор давлатлар ушбу соҳада катта инвестициялар, илмий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш орқали етакчилик учун рақобат қилмоқда.

Форумда таълим соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича илғор халқаро тажрибаларга алоҳида эътибор қаратилди. Жаҳоннинг етакчи университетларида виртуал маслаҳатчилар, персоналлаштирилган таълим платформалари, таҳлилий ва мониторинг тизимлари, шунингдек, плагиат ва академик қоидабузарликларни аниқлашга қаратилган интеллектуал ечимлар амалиётга кенг жорий этилмоқда.

Муҳокамалар натижасида Ўзбекистон олий таълим тизими учун қатор устувор вазифалар белгиланди. Жумладан, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларни сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва рақамли педагогика бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳар бир талабада сунъий интеллект асослари ва рақамли гигиена бўйича базавий билимларни шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланишда этик, ҳуқуқий ва академик меъёрларни белгилаш, шахсий маълумотлар ҳимояси ва шаффофликни таъминлаш, университетларнинг ички регламентларини такомиллаштириш муҳимлиги қайд этилди. 

Рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, маҳаллий маълумотлар базалари ва ўзбек тилидаги рақамли контентни ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

Форум якунида ҳар бир олий таълим муассасаси сунъий интеллектни жорий этиш бўйича ўз стратегияси ва амалий “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши, пилот лойиҳаларни бошлаши, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлашни кучайтириши зарурлиги таъкидланди.

Қайд этилишича, олий таълим муассасалари ўзаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш ва биргаликда ҳаракат қилиш орқали сунъий интеллектни таълим тизимига самарали жорий этиш имкониятига эга.

Форум мамлакатимиз олий таълим тизимида сунъий интеллект асосидаги миллий моделни шакллантириш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва Ўзбекистоннинг минтақада ҳамда жаҳонда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Н.Усмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим тизимида сунъий интеллект: стратегик ёндашув ва амалий қадамлар