Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Ассалом Наврўз!” шиори остида театрлаштирилган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда филиал директори А.Аяпов сўзга чиқиб, йиғилганларни баҳор айёми – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этди.

Таъкидланганидек, шарқ халқларининг уйғониш фасли бўлган “янги кун”, “янги йил” Наврўз байрами ўлкамизга қутлуғ қадам қўймоқда. Янгиланиш ва яшариш айёми бўлган Наврўзни халқимиз кун билан туннинг тенглашиши, табиатнинг уйғониши сифатида кенг нишонлаб келмоқда.

Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўз – ўзида барча миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизни мужассам этгани билан халқимиз учун ғоят қадрлидир. Бу йилги Наврўз байрами юртимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида умумхалқ сайили тарзида кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.

[gallery-22282]

Албатта, шундай мусаффо осмон, тинчлик-осойишталик ҳукм сураётган она диёримизга ҳар қандай байрамлар ярашади. Сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, ёшларнинг ўқиб билим олиши учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси сифатида 2024-2025 ўқув йилида ёшларимиз учун қўшимча квоталар ажратилиши, шунингдек, магистратура босқичида ўқиётган талаба қизларнинг контракт пули давлатимиз томонидан тўлаб берилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, ҳар йили байрам муносабати билан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ўтказиладиган тантанали байрам тадбирларида филиалнинг ижодкор ёшлари ҳам таниқли санъаткорлар қаторида ўз концерт дастурлари билан фаол иштирок этиб, ўзларининг ижодий қобилиятини намойиш этиб келмоқда. Албатта, шундай билимли, истеъдодли ёшларнинг етишиб чиқиши уларга таълим берган устозлар, қолаверса, жамоа учун ката шарафдир.

Тадбирда миллий таомлар, аждодларимиздан қолган уй-рўзғор буюмлари кўргазмаси намойиш этилди. Байрам томошалари давомида арқон тортиш, тош кўтариш, қўл кураши каби миллий спорт ўйинлари ўтказилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Байрам тадбирида “Тумор” ансамбли ва талаба-ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Очиқ осмон остида ўтказилган театрлаштирилган концерт дастури барчанинг қалбига завқ ва кўтаринки кайфият бағишлади.

Оролбўйининг ҳар бир гўшасида, корхона, ташкилотлар ва барча маҳаллаларда яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам кенг нишонланмоқда.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасасида Наврўз байрами