Судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар қандай ҳал этилмоқда?

– Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 13 минг 379  иш кўриб чиқилди, – деди Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов. – Натижада 5 минг 387 фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 5 минг 396 иш кўриб чиқилди. 

Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 1,5 мингга яқинни ташкил қилди. Шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 412 аризаси қаноатлантирилди. Солиқ органларининг 1,5 мингдан зиёд қароридан 653 таси ҳамда Кадастр агентлигининг 1 минг 876  қароридан 525 таси ҳақиқий эмас, деб топилди. 

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 минг 326 иш кўриб чиқилди. 

Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 301 қарор бекор қилиниб, 10 қарор ўзгартирилди. 

Кассация тартибида мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 165 қарор бекор қилиниб, 8 қарор ўзгартирилди. 

Тафтиш тартибида 1,2 мингдан зиёд иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 105 қарор бекор қилиниб, 3 қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1,2 мингга яқин шикоят ва протест ўрганиб чиқилди. Шундан 229 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 101 таси бекор қилинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: Ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар сони 1,5 мингга яқинни ташкил қилди