Ўзбекистон Президентининг Боку шаҳрига расмий ташрифи мамлакатимиз ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини тасдиқлаган муҳим воқелик бўлди.

Ташриф доирасида Озарбайжон - Ўзбекистон инвестиция компанияси (AUIC) қатор муҳим ташаббуслар билан бир қаторда, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 280 та корхона самарали фаолият кўрсатмоқда. Икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари суръатининг таҳлили экспорт ва импорт таркиби доимий равишда ўзгариб бораётганини кўрсатмоқда. Бу эса ҳар иккала томоннинг иқтисодиёти тобора ўсиб бораётганини англатади. 

Ташриф давомида икки мамлакат етакчилари халқаро ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказиб, ўзаро алоқаларнинг истиқболларини муҳокама қилдилар. Томонлар эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва солиқ бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашишга қизиқиш билдилар. Шунингдек, икки томонлама муносабатлар ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Яқинда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун қабул қилингани стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро ривожланиш учун шароитлар яратишда муҳим босқич бўлди.

Маълумки, шу йили Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон–Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилди. Унда икки мамлакат парламентлари ва ёшлар ташкилотлари вакиллари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва янги имкониятларини муҳокама қилдилар. 

Ҳар икки делегация томонидан илгари сурилган таклифлар АUICнинг асосий мақсадлари билан тўлиқ уйғун, яъни, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг инвестициявий жозибадорликни ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Жорий йил июнь ойида Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда томонлар инвестициявий алоқалар устувор йўналиш эканлигини яна бир бор тасдиқлаб, икки давлат ҳудудида ва минтақавий доирада қўшма лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришга келишиб олдилар. Бугунги кунда АUIC томонидан турли соҳаларда 15 та истиқболли лойиҳа кўриб чиқилмоқда.

– Асосий мақсадимиз – Ўзбекистон ва Озарбайжон компанияларига молиялаштириш учун тенг имкониятлар яратиш, – дейди АUIC бош директори Назим Гаджиев. – Тўғридан-тўғри инвестицияларимиз ҳажми 1 миллиондан 25 миллион долларгача бўлган миқдорни ташкил этади. Ҳар йили 10-15 та инвестициявий келишувни амалга оширишни режалаштирганмиз. Шуларнинг 6 тасини шу йилнинг ўзида ҳаётга татбиқ этамиз. Таълим, соғлиқни сақлаш ва саноат каби соҳаларга сармоя киритиш, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Озарбайжон бозорига, озарбайжонлик тадбиркорларнинг эса Ўзбекистон бозорига чиқишини қўллаб-қувватлаш орқали икки мамлакат иқтисодиёти ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратишга ўз ҳиссамизни қўшамиз. 

Бугунги кунда АUIC қиймати 80 миллион доллардан ортиқ тасдиқланган лойиҳалар портфели асосида энг муҳим соҳа ва тармоқларда янги инвестициявий имкониятларни баҳолашда давом этмоқда.

АUIC ўзининг барча инвестициявий ташаббусларида барқарор ривожланиш, стратегик мувофиқлик ва узоқ муддатли таъсир тамойилларига таянади. Компания нафақат молиявий фойда кўриш, балки минтақанинг инклюзив ривожланиши, инновациялар жорий этилишини рағбатлантириш, шунингдек Ўзбекистон, Озарбайжон ва бутун минтақада иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашни қўллаб-қувватлашга интилади.

Азиза Алимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий даражадаги ташрифлар инвестициявий ҳамкорлик янада ривожланишига туртки бермоқда