Навоий вилоятининг энг чекка ва чўл ҳудуди ҳисобланмиш Томди тумани аҳолиси маиший турмушда суюлтирилган газдан фойдаланиб келади.Бу ерда суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 2371 тани ташкил этади. Ҳудуддаги айрим овул фуқаролар йиғинлари туман марказидан 100-250 километр узоқликда жойлашган. Шунга қарамай, тумангаз газ таъминоти бўлими томонидан режа-жадвал асосида кечиктирилмай маиший газ баллонлари етказилмоқда.

– “Шиели” овулимиз Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган, – дейди туман газ таъминоти идораси суюлтирилган газ хизмати бошлиғи Рустам Рўзиев. – “Ая-қудуқ” овулига бориш учун эса туман марказидан қарийб 250 километр йўл босиш керак. Бир кунда икки тоннадан ортиқроқ суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилади. Олис ҳудудларга эса икки-уч кунда истеъмолчиларга маиший газ баллон етказамиз. Шу билан бирга газ баллондан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бўйича тавсиялар берамиз. 

Томди туманида саккизта овул фуқаролар йиғини аҳолисига маиший газ баллонлар етказилади. Шулардан яна бири “Сувкетте” овули бўлиб, бу ерда истеъмолчилар сони нисбатан кам, яъни 175 тани ташкил этади. Овулдагилар газ таъминотида узилиш йўқлигидан мамнун. 

– Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам газчилар маиший газ баллонларини етказиб беришади, – дейди Габит Қанатбаев. – Бундан хурсандмиз. Оиламиз тинч, овқатимиз тайёр, чойимиз қайнаган. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам узилиш бўлгани йўқ. Бирор мурожаатимиз бўлганда ҳам газ таъминоти ходимлари ижобий ҳал қилиб беришмоқда. ID карта орқали суюлтирилган газ тўловини амалга ошириб келяпмиз. 

Истеъмолчиларга август ойининг шу кунига қадар 10,5 тоннадан ортиқроқ суюлтирилган газ етказиб берилди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис туман аҳолисига суюлтирилган газ ўз вақтида етказилмоқда