Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 30 минг 224 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси мавжуд. Улар орасида ҳудуднинг тоғли қисмида яшайдиган аҳоли вакиллари ҳам бор. Жумладан, Ангидон маҳалласи фуқаролари айни шундай тоғли, баҳаво жойда яшайди.

Маҳаллага кириб бориш учун аввало, довондан ошиш керак. Табиийки, бу ҳар қандай иқлим шароитида ҳайдовчиларга ноқулайлик, бироз қийинчилик туғдиради. Шунга қарамай, “Хатирчитумангаз” газ таъминоти бўлими томонида ўз вақтида режа-жадвал асосида 35-45 кунда маиший газ баллонлар етказиб берилмоқда. 

– Ангидон маҳалласида суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 429 тани ташкил этади, – дейди тумангаз газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ хизмати бошлиғи Азим Ҳамдамов. – Тоғли ҳудуд, машаққатли йўл бўлишига қарамай, кечиктирмаган ҳолда маҳалла аҳлига ўз вақтида маиший газ баллонларни етказиб келяпмиз. Бундан аҳоли мамнун. Шу билан бирга маиший газ баллондан тўғри фойдаланишга оид тавсиялар берилиб, эслатмалар тарқатяпмиз. 

– Маҳалламиз жуда чиройли, салқин, тоғу тошлар орасида жойлашган кўркам манзиллардан бири, – дейди маҳалла раиси Мастура Шамсиева. – Ҳудудимизда экотуризм ривожланмоқда. Шу билан бирга одамларимизнинг кайфияти кўтаринки. Чунки маиший турмушда энг керак бўладиган газ масаласидан кўнглимиз тўқ. Ҳар 30-45 кунда тумангаз ходимлари ўз вақтида маиший газ баллонларини етказиб бермоқда. Ҳар қандай фаслда маиший газ баллонидан узилиш бўлмайди. Тўловлари ҳам “ID” карталар орқали амалга оширилади. 

Маълумки, маиший газ баллонларни тўғри ўрнатиш ҳам хавфсизликда муҳим аҳамиятга эга. Олис тоғли ҳудуд бўлишига қарамай, тумангаз газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан аҳолига маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари тушунтирилиб, зарур тавсиялар берилмоқда. 

– Чекка ва тоғли жойда яшашимизга қарамай, маиший газ баллондан муаммомиз бўлмаган, – дейди маҳаллада яшовчи истеъмолчилардан бири Рамазон Баратов. – Уйимизда доим овқат тайёрлаш, чой қайнатишда суюлтирилган газдан фойдаланамиз. Ёғин-сочинли кунларда маҳалламизга кириш ва юриш машиналар учун осон эмас. Шундай бўлса-да ёмғирли, қорли кунларда ҳам мунтазам равишда маиший газ баллонлари етказиб берилмоқда. 

Жорий йилнинг ўтган чораги давомида вилоят бўйича 3891,8 тонна, Хатирчи тумани аҳолисига эса қарийб 1024,2 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудудларга маиший газ баллонлари етказилмоқда