Муносабат

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда спорт ва туризм соҳаларидаги улкан ислоҳотлар мамлакат тараққиётининг муҳим устунига айланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 18 август куни Тошкентда барпо этилган Олимпия шаҳарчасига ташрифи ҳам ана шу йўналишдаги изчил сиёсатнинг давоми сифатида тарихда қоладиган воқеа бўлди. Ҳудудда қурилган мажмуалар нафақат спортчилар, балки кенг жамоатчилик ҳаётига ҳам катта ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Қурилиши 2022 йил 9 ноябрда бошланган Олимпия шаҳарчаси 100 гектардан зиёд майдонда жойлашган бўлиб, замонавий спорт объектлари, ўқув-машғулот марказлари, илмий ва тиббий муассасаларини ўз ичига олган мукаммал экотизимдир. Бу шаҳарча нафақат халқаро мусобақаларни ўтказиш имкониятига, балки миллий спортчи ва мураббийлар салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.

Хусусан, велодром, енгил атлетика стадиони, сув спорти саройи, жамоавий ва яккакураш спорт турлари мажмуалари халқаро стандартларга мос равишда қурилган. Қолаверса, барча иншоотлар энергия тежамкор технологиялар билан жиҳозланган, бу эса экология ва иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Президент таъкидлаганидек, мазкур маскан келгусида мамлакат спорт соҳасининг илмий, амалий ва таълим марказига айланиши кўзда тутилган.

Энг муҳими бу шаҳарча нафақат спортчилар, балки оддий фуқаролар учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очади. Мажмуада ташкил этилган 15 та очиқ спорт майдони ва спорт залларидан аҳоли ҳам фойдаланиши мумкин. Бу эса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга. Янгидан барпо этилган объектлар соҳага алоқадор юзлаб иш ўринлари яратишга ҳам замин яратади.

Шу билан бирга, спорт турларининг ривожланиши спорт туризмининг ҳам ўсишига туртки беради. Спортда юқори натижаларга эришган ёшлар “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” дастури орқали сараланиб, Олимпия марказларида тайёрланади. Бу эса, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва спортда ижтимоий лифтларни таъминлашга хизмат қилади.

Президент ташриф чоғида “Янги Ўзбекистон” боғи ёнида қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуаси билан ҳам танишди. Бу 12 та 3 юлдузли меҳмонхонадан иборат бўлиб, 540 та янги иш ўрни ва йилига 55 минг туристни қабул қилиш салоҳиятига эга мажмуалардир. Меҳмонхоналар халқаро брендлар томонидан бошқарилади, бу хизмат сифати ва менежмент маданиятини янги даражага кўтаради. Янада муҳими, бу каби иншоотлар қурилиши орқали маҳаллий иқтисодиётга тўғридан-тўғри инвестиция кириб келмоқда ва атрофдаги инфратузилма яхшиланмоқда.

Умуман олганда, Олимпия шаҳарчаси ва замонавий меҳмонхоналар мажмуаси Ўзбекистоннинг янги ривожланиш босқичида эканини яққол намоён этади. Бу лойиҳалар орқали нафақат халқаро спорт майдонларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар тайёрланади, балки ички оммавий спорт, соғлом турмуш тарзи ва туризм салоҳияти ҳам кенгайиб боради.

Шу боис, бундай лойиҳаларни фақат йирик инфратузилма деб эмас, балки келажак авлод соғлом, баркамол ва билимли бўлиб вояга етишига қаратилган инвестиция деб қабул қилиш керак.

Мавлуда АДҲАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

 Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия шаҳарчаси – Янги Ўзбекистоннинг соғлом авлодга қаратилган сиёсий пойдевори