Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Германия илм-фан ва олий таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган "Clean Water" экспедицияси иштирокчилари Ўзбекистондаги энг катта "Пахтакор" музлигига илмий экспедицияни амалга оширди.
Экспедиция давомида олимлар илк бор музликнинг аккумуляция, яъни қор тўпланиш зонасига етиб борди. Ҳали ҳеч бир инсон қадами етмаган мазкур манзилда қорнинг зичлиги ва қалинлиги ўрганилди. Натижада бутун дунё илмий ҳамжамияти учун муҳим аҳамиятга эга маълумотлар қўлга киритилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур илмий экспедиция қўшма фундаментал лойиҳалар доирасида 2025-2026 йиллар учун Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари ҳудудидаги тоғ музликларига гляциологик экспедицияларни мунтазам ташкил этиш вазифаси ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА