Янгиланган Конституциямизнинг 47-моддасида уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши белгиланган.

Бундан ташқари, “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация тўловларини тўлаш тартиби, муддати ва ҳажмини аниқлаш механизмлари батафсил акс этган.

Аммо шунга қарамай, сўнги вақтларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация тўловларини ўз вақтида тўланмаслиги ҳолатлари юзага келмоқда. Турли баҳоналар билан мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказилаётгани ва бошқа шу каби ножўя ҳаракатлар ҳақида кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Шу боис ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофутдинов Тошкент шаҳар ҳокимига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари эгаларига компенсация тўлашда вужудга келаётган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан депутатлик сўрови юборди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бу каби ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши мақсадга мувофиқдир. Зеро, мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш қонунчилик билан мустаҳкамлаб қўйилган.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация тўловлари нега ўз вақтида тўланмаяпти?