Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Бағдод замин асали” МЧЖ раҳбари, тадбиркор Абдувоҳид Убайдуллаев ташаббуси билан Олчин маҳалласида бир ой ичида қуриб битказилган янги марказда 30 дан ортиқ турдаги табиий, соф асал маҳсулотлари, шунингдек, асалариларни парваришлаш учун зарур ускуналар ва қўлланмаларни учратиш мумкин. Мазкур лойиҳага 250 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Марказ, айниқса, Олчин ва Чекхитой маҳаллаларида асаларичилик билан шуғулланиб, яхши даромад топаётган аҳоли учун муҳим қадам бўлди. Эндиликда асаларичиликка қизиқувчи бағдодликлар соҳада ўзини синаб кўриши, малакали маслаҳат олиши ва амалий кўмакка эга бўлиши мумкин бу манзилда.

[gallery-23000]

Ҳисоб-китобларга кўра, тумандаги айрим оилалар фақат асал маҳсулотлари орқали юз миллион сўмгача, асалари оиласини сотиш ҳисобига эса 25 миллион сўмдан ортиқ даромад топмоқда.

Албатта, аҳолини даромадли қилиш, шу билан бир қаторда истеъмол учун сифатли ва арзон маҳсулотлар етказиб беришда бундай марказларнинг ўрни катта. Шунинг учун тадбиркор Абдувоҳид Убайдуллаев бизнесдаги фаолиятини кенгайтириш баробарида асаларичилик билан шуғулланувчиларга кўмак бериш ниятида доимо ҳаракатда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/imBDX686CsI" title="Olchinda Asalarichilik markazi ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олчинда Асаларичилик маркази очилди (+видео)