Саноат кооперациясини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва “Саноат учбурчаги” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, дастур доирасида айни кунларда ОКМК ҳамда “Андижон механика заводи” АЖ ҳамкорлигида тоғ жинсларини ташишда кенг фойдаланиладиган (115 тонна юк кўтариш қувватига эга) вагон-самосваллар ишлаб чиқариш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.  2024 йил ноябрь ойида ОКМК ҳамда “Андижон механика заводи” АЖ ўртасида 534 миллиард сўмлик ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, йўл харитаси тасдиқланди. Унга кўра, комбинат учун зарур бўлган 6 ўқли 2ВС-105 (Q-115) турдаги вагон-самосвални лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Вагон-самосвални ишлаб чиқариш бўйича комбинат ҳамда “Андижон механика заводи” АЖ мутахассислари ҳамкорликда конструкторлик лойиҳалаш ишларини амалга оширди. Натижада куни кеча вагон-самосвалнинг илк намунаси тайёр ҳолатга келтирилди. Эндиликда ушбу намуна думпкар саноат режимида синов жараёнларидан ўтказилади.  

Лойиҳа доирасида “Андижон механика заводи” АЖ томонидан 2025-2026 йилларда 196 та шундай вагон-самосваллар комбинатга етказиб берилиши кўзда тутилган. Бу думпкарлар, яъни вагон-самосваллар комбинат конларидан бойитиш фабрикаларига тоғ жинсларини ташишда асосий транспорт воситаси ҳисобланади.

Эътиборли жиҳати шундаки, шу кунгача улар хориждан келтирилар эди. Эндиликда маҳаллийлаштириш дастури доирасида думпкарлар мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган бўлди.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда ишлаб чиқариладиган 6 ўқли 2ВС-105 (Q-115) турдаги вагон-самосваллар хорижникига қараганда 1,5 баравар арзонга тушади.  

Маълумот учун: ОКМК “Андижон механика заводи” АЖ билан бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. 2022 йилда Ўзбекистонда илк бор ҳамкорликда 15-1482 моделдаги ихтисослаштирилган юк вагонининг янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Шунингдек, “Андижон механика заводи” АЖ томонидан комбинат учун портлатиш материаллари ҳамда сульфат кислотасини ташишда фойдаланиладиган 117 дона махсус цистерна вагонлар етказиб берилган.

ОКМК Ахборот хизмати

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади