Олмалиқ кон-металлургия комбинатида жорий йилнинг январ-октябрь ҳолатига кўра, маҳсулотлар экспорти бўйича белгиланган вазифалар бажарилди.
Хусусан, ўтган ойда экспорт прогнози 102,4%га бажарилиб, 419 020 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Хорижлик истеъмолчиларга 10 ойда 36 445 тонна мис маҳсулотлари, 19 503 тонна рух маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, рений, кадмий, мис купороси, палладий кукуни каби маҳсулотларнинг экспорти бўйича белгиланган прогнозларнинг бажарилиши таъминланди.
Маълумот учун ҳозирги кунда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинмоқда.
ОКМК Сотиш ва металлургия
хом ашёси таъминоти бошқармаси