Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида “ОКМКнинг барқарор ривожланиши” мавзусида тақдимот ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари О.Насритдинходжаев кириш сўзи билан очди. “Саноатнинг тоғ-кон сектори соҳасида барқарор ривожланиши” мавзусидаги тақдимотини иштирокчилар эътиборига ҳавола этди. 

Шунингдек, тақдимот тадбирида “Олмалиқ КМК” АЖда ўзгаришларни бошқариш – трансформация йўлида”, “ESG (барқарор ривожланиш) ва иқлимнинг муҳим аҳамияти” ҳамда “Олмалиқ КМК АЖда барқарор ривожланиш соҳасида амалга оширилган ишлар” мавзуларида тақдимотлар қилинди. Жумладан, ОКМК бошқарув раисининг иқтисодиёт, молия ва трансформация бўйича ўринбосари Феруза Ҳамидова комбинатда ўзгаришларни бошқариш – трансформация йўлида” мавзусида тақдимот қилиб, комбинатда амалга оширилаётган трансформация жараёни билан таништирди. 

Шунингдек, PricewaterhouseCooopers компанияси консультант (маслаҳатчи)лари Михаил Лим ва Алуа Копжассар – Трансформация дастури доирасида ESG (барқарор ривожланиш) масалалари қандай амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот берди. Бундан ташқари, тадбир давомида иштирокчилар – Олмалиқ кон металлургия комбинати иссиқхона газлари эмиссияси ва уни камайтириш йўллари ва янги қурилаётган объектларда атроф муҳит муҳофазаси борасида амалга оширилган ишлар ҳамда тоғ-кончилик секторида ESG мавзусининг афзалликлари, барқарор ривожланишнинг барча аспектларида барқарорликка эришиш йўллари, иқлим ўзгаришларининг долзарблиги масалаларини таҳлилий кўриб чиқишди.

Шунингдек, ОКМКни барқарор ривожлантириш йўлида нима ишлар бажарилгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

– ESG барқарор ривожланиш ҳисоботлари энг аввало, компания томонидан ижтимоий соҳада ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўлида амалга оширилаётган ишларни шаффоф тарзда стейкхолдерларга, яъни инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва кенг оммага етказиб бериши билан аҳамиятлидир. Бу ҳисоботларни очиқ тарзда берилиши комбинатнинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширади. Шу билан бирга барқарор ривожланишнинг моҳияти одамларнинг фаровонлигини оширишга қаратилганлигини кўрсатади, - деди “Олмалиқ КМК” АЖ бошқаруви раисининг иқтисодиёт, молия ва трансформация бўйича ўринбосари Ф. Ҳамидова. 

Тадбирда “Барқарор ривожланиш мақсадлари”ни мамлакат эҳтиёжларига мослаштириш учун жиддий қизиқиш ва интилишлар натижаси сифатида, 2017–2021 йиллар учун Ўзбекистоннинг ҳаракатлар стратегияси натижалари ва ҳозирда амалга оширилаётган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” дастуриламал бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Бу борада Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида тоғ-кон ва металлургия корхоналарида салмоқли ишлар амалга оширилиб, улар қаторида Глобал ташаббускорлик ҳисоботи (GRI - Global reporting initiative) стандартлари асосида “Барқарор ривожлантириш ҳисоботи” (SDR) ишлаб чиқилгани, ISO сертификатларининг олингани, қайта тикланувчи энергия манбалари ва сув тежамкор технологияларнинг жорий қилинаётгани алоҳида қайд этилди. 

Тақдимотда мамлакатимизнинг соҳага тегишли вазирликлари вакиллари, “Навоий КМК” АЖ, “Навоийуран” ДК, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ, “Шарғункўмир” АЖ, “Ўзбек геология қидирув” АЖ, “Ўзбекгеофизика” АЖ, “Ўзбекгидрогеология” ДМ, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ каби корхоналарнинг вакиллари, шунингдек, ОКМКнинг атроф-муҳит муҳофазаси, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича масъул ходимлари иштирок этди. 

Мазкур тақдимот иштирокчиларга амалий тажриба алмашиш, жорий мақсадларга аниқлик киритиш ва уларга етишни жадаллаштириш бўйича кейинги чора-тадбирларни белгилашга имкон яратди. 

ОКМК матбуот хизмати 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: барқарор ривожланиш омиллари