Саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги тантаналари кенг нишонланади. Бироқ Америка Қўшма штатларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз аллақачон байрам шодиёналарини бошлаб юборишди.

Куни кеча Қўшма Штатларнинг Ню Жерси штатидаги юртдошларимиз мамлакатимиз мустақиллигини ўзгача кўтаринкилик билан тантана қилишди. Ватан ва ота-она танланмайди, дейишади. Энг ривожланган мамлакатда яшасангиз ҳам, сизни киндик қонингиз тўкилган Ватан соғинчи, она юрт меҳри бир зумга бўлсада тарк этмайди. Буни мусофирда юрганлар жуда яхши билишади.

Мустақиллик ҳар бир миллат ва элатнинг азалий орзуси. Бироқ бу бахтга барча халқлар ҳам эришолмаган.   Шукрки, Ўзбекистон  еру осмонида 33 йилдан буён  истиқлол сабоси эсиб турибди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керак, бу кунлар осонликча қўлга киритилмаган.

Маълумотларга қараганда, бугун Америкада қарийб 500 минг нафар ватандошимиз истиқомат қилиб келмоқда. Уларни эса АҚШда фаолият олиб бораётган "Uzbek society of Amerika" жамияти ўз атрофига бирлаштирган.

Мусофирчиликда ўз миллатининг тили, урф-одатлари ва қадриятларини сақлаб қолиш осонмас. Ўзбекистонда туғилиб ўсган ва таълим-тарбия олган юртдошларимиз балки ўзбекчиликни унутмаслиги мумкиндир, аммо Америкада туғилган ёки тарбия олган ёшлар эса ҳатто она тилида яхши гаплашолмаяпти. Жамиятимизнинг олий мақсади – шундай тадбирлар орқали аввало мусофирда юрган ватандошларимизни жипслаштириш, қолаверса америкалик ўзбек ёшлари орасида халқимизнинг миллий қадриятларини кенг тарғиб қилишдир, дейди биз билан мулоқотда Uzbek society of Amerika жамияти раиси Умид Исматуллаев.

Таъкидлаш жоиз, бу сафарги тадбирга “Ватандошлар” жамоат фонди ҳам яқиндан ёрдам берди. Хусусан фонд томонидан байрамга келган меҳмонлар учун миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Бу эса йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, Ўзбекистондан келган санъаткорлар ўзларининг шўх куй-қўшиқлари билан байрамга ўзгача файз бағишлашди.

Бу йилги байрамда илк бора болажонлар ўртасида иккита ёш тоифасида Ватанни улуғловчи расмлар танлови ташкил этилди. Эҳтимол ушбу танловда қатнашган айрим ёшлар Ўзбекистонни яхши билишмас, шу ерда туғилганлари эса она Ватан деганда Американи тушунишар. Бу танлов ана шу ёшлар қалбида ота-онаси туғилиб ўсган муқаддас заминга меҳр-муҳаббат уйғотган бўлса не ажаб. Тадбир доирасида анъанавий ош мусобақаси ҳам ташкил этилди. Шуни таъкидлаш керак, бу сафарги ош танловида Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларидаги паловхон тўраларни ош тайёрлашга моҳир  юртдошларимиз таёрлаб, ўзаро мусобақалашишди. Бунга Хоразм оши, Оши софий (Бухоро), “Ситора” зиғир оши (Самарқанд), девзира ош (Фарғона водийси), Тошкент тўй оши ва чойхона паловини мисол келтириш мумкин. Муросасиз руҳда кечган мусобақада Тошкент тўй ошига етадигани топилмади.

"Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтаётган бу йилги байрам тантаналари АҚШнинг турли штатларида 9 сентябрга қадар давом этади. 

Отабек Эшмаматов.

Ню Жерси, АҚШ

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Океан ортида истиқлол шукуҳи