Ўзбекистонда 51 мингга яқин киши ОИВ инфекцияси ташхиси билан рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёлларни ташкил этади. 2025 йилдан ОИВ билан яшовчи шахсларга чегарасиз тиббий хизмат кўрсатилади.

Бу юзасидан жорий йилнинг 27-ноябрь куни ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда мълум қилинди. 

“ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, муаммолар ва амалий ечимлар” мавзусига бағишлаб ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари, халқаро ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Унда одамнинг иммунитет танқислиги вируси(ОИВ), орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг(ОИТС) тарқалиши билан боғлиқ муаммолар, соҳадаги инновацион ечимлар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида сўз юритилди. 

БМТ маълумотларига кўра, 1983 йилдан буён дунёда 85,6 миллион киши ОИВ инфекциясига чалинган бўлса, уларнинг 40,4 миллиони ушбу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳам вазият хавотирли бўлиб,  Ўзбекистонда 51 мингга яқин киши ОИВ инфекцияси ташхиси билан рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёлларни ташкил этади. 

Бугунги кунда инфекциянинг асосий юқиш йўли пала-партиш жинсий ҳаётда яшаш эканлиги аниқланган.

Тадбирда соҳадаги ютуқлардан бири сифатида давлат томонидан қатор чора-тадбирлар кўрилаётгани қайд этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан, ОИТСга қарши курашиш тизимини янада мустаҳкамлаш бўйича йўналтирилган ишлар йўлга қўйилган. 

Анжуманда шунингдек, рақамлаштириш соҳасида амалга оширилган лойиҳаларнинг натижаларига алоҳида эътибор қаратилди. ОИВ инфекцияси билан касалланганларнинг мониторинги ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида, электрон ахборот тизими жорий этилган. 

Бу тизим реал вақт режимида дори воситалари ва тест тизимлари ҳаракатини кузатиш имконини беради. Шу билан биргаликда, идоралараро интеграция орқали маълумотлар алмашуви ҳам яхшиланган. Қайд этилишича, бугунги кунда миграцияда бўлган шахсларнинг рўйхатга олиниши ва даво чораларини кўриш масофадан туриб амалга оширилмоқда. 

Бундан ташқари, тиббий хизматларни оптималлаштириш орқали соҳа мутахассислари фаолиятининг самарадорлиги оширилди.

“Ягона тиббиёт ахборот тизими” орқали ахборот алмашиш, фойдаланувчилар учун интерактив хариталар яратиш ва тиббий тестларга онлайн ёзилиш имкониятлари ташкил қилинган. 

ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда аҳоли, хусусан, болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Яхши нарсалар интернети” мобил иловаси жорий қилинган. Бу илова орқали интернет мавжуд бўлмаган ҳудудларда ҳам маълумот тарқатиш имкони мавжуд. 

Шунингдек, ЖССТ тавсиялари асосида Тошкентда ишга туширилган ўз-ўзини тест қилиш тизими ҳам энди бутун республика бўйлаб босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. 

Тадбир якунида иштирокчилар рақамлаштиришнинг аҳамияти борасида фикр алмашдилар. Аниқ маълумотлар асосида тезкор қарорлар қабул қилиш, тиббий хизмат кўрсатишдаги сифатини ошириш ва аҳолининг ҳимояланганлик даражасини яхшилаш шароитига эришилаётгани,  2025 йилдан ОИВ билан яшовчи шахсларга чегарасиз тиббий хизмат кўрсатиш режалаштирилаётгани маълум қилинди. 

ОИТСга қарши курашиш – бу нафақат тиббиёт соҳаси, балки бутун жамият учун муҳим вазифа. Рақамли технологиялар эса бу борада сезиларли ўзгаришларни амалга оширишда муҳим воситага айланмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GRWgFAeOxhI" title="OITSga qarshi kurashishda raqamlashtirish, innovatsiyalar, muammo va yechimlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, А.Содиқов, У.Тўхтаев, ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОИТСга қарши курашишда рақамлаштириш, инновациялар, муаммо ва ечимлар (+видео)