Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Оилавий (маиший) зўравонлик ҳамда шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ва келгусидаги вазифалар” мавзусида семинар ўтказилди.

Судьялар, прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари, вилоят, туман(шаҳар) ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъуллари иштирок этган тадбирда оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, бу борада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.  

Дастлаб оила ва жамиятда аёлнинг ўрни, унинг ҳуқуқлари, болаларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш каби мавзулар акс этган видеоролик намойиш этилди. Унда болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги кўрсатиб берилди.

 Шундан сўнг Самарқанд вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Т.Бойзоқов мамлакатимизда ҳар бир оила давлат ҳимоясида эканлигини таъкидлаб, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчилик нормалари, бу борадаги сўнгги янгилик ва ўзгаришларга эътибор қаратди.

 Олий суд судьяси М.Абабакиров ушбу тоифадаги ишларни судларда кўриш жараёнидаги амалиёт, суриштирув ва тергов органларидаги процессуал ҳаракатлар, бу борадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида гапирди, айрим статистик маълумотлар қайд этилди. Шунингдек, маърузачи суд, прокуратура ва ички ишлар идоралари ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталди.  

Оилавий зўравонликларнинг олдини олишда оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳамда фаолларининг ўрни жуда муҳим. Самарқанд шаҳри ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Р.Тошниёзова айни жиҳатларга эътибор қаратиб, шаҳардаги маҳаллаларда бу турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, оилада соғлом маънавий муҳитни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Бу жараёнда “маҳалла еттилиги”, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик ижобий натижа бераётганини таъкидлади.  

 Тадбирда, шунингдек, Самарқанд вилоят судининг судьялари, прокуратура, ички ишлар бошқармаси ходимлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари маъруза қилиб, оилавий зўравонлик ва шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар профилактикаси, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Амалий семинар якунида муҳокама этилган мавзу юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий зўравонликка қарши ҳамжиҳатликда иш олиб бориш зарур