ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида жойлашган 16-Оилавий поликлиникада тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, хизмат кўрсатиш тизимини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда мазкур тиббиёт муассасаси Келажак тонги, Шербулоқ, Соҳил, Ишонч ва Истиқбол маҳаллаларида яшовчи 40 мингдан зиёд аҳолига бирламчи тиббий санитария хизматини кўрсатмоқда.
Туман ҳокими Жобир Абдуллаев поликлиникада бўлиб, жорий қилинган рақамли ечимлар ва яратилаётган имкониятлар билан танишди. Хусусан, электрон навбат тизими ва онлайн қабул платформаси фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб шифокорлар қабул вақтига ёзилиш, ташриф вақти ва мутахассисни белгилаш имконини яратади. Бу эса навбатлар қисқариши, беморларнинг вақт ва харажатларига тежамкорлик киритилишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.
[gallery-24660]
Таъкидлаш жоиз, рақамлаштириш доирасида ҳар бир беморнинг электрон тиббий карточкаси шакллантирилиб, шифокорлар бемор ҳақидаги барча маълумотларни тезкор билиш имконига эга бўлади. Шу билан бирга, рақамлаштириш орқали тиббий хизмат сифатини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва беморлар эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган янги ёндашув амалиётга жорий қилинади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА