Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси олий суди томонидан ташкил этилган тадбирда судьялар, прокуратура, ички ишлар, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда “Оилавий зўравонлик, жиноятлар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, келгуси вазифалар” мавзусида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти айтилди. 

Таъкидланганидек, ушбу қонун оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тартибини белгиловчи тегишли қонуннинг айрим талаблари амалда ишламаётгани ҳақида фикр билдирилди. 

Тошкент вилоят суди раиси ўринбосари У.Расулбердиевнинг таъкидлашича, 2024 йилда Тошкент вилоятидаги мавжуд 22 та туман (шаҳар) судларига ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида бор-йўғи битта илтимоснома (Нурафшон шаҳар судида кўрилган) келиб тушган. 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида эса судларда жами 7 та шундай илтимосномалар кўриб чиқилган. 

Тадбирда, шунингдек, ажримлар билан боғлиқ таҳлиллар ҳам тақдим этилди. Жумладан, 1 йилдан 5 йилгача бўлган турмуш давомидаги оилалар ўртасида ажримлар 30 фоизни, 30 ёшгача турмуш қурганлар орасида эса қарийб 50 фоизни ташкил этаётгани маълум қилинди.

Семинарда қайд этиб ўтилган қонунни қўллашда суриштирув ва суд амалиётида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига оид масалалар муҳокама қилинди.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий ажримларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда